XS.UZ
Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда
  • 05 Октябрь 2016

Сифатли, ноёб ва табиий

“Қашқадарё дори-дармон” акциядорлик жамиятида 7 хил доривор ўсимликдан 13 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг учун 1 миллиард сўмга яқин сармоя йўналтирилди. Ушбу лойиҳа доирасида Ҳиндистондан махсус технологик линия келтириб ўрнатилди. Унинг ёрдамида маҳсулот сифатини назорат қилиш, хом ашёни саралашдан тортиб, тайёр маҳсулотни қадоқлашгача бўлган барча жараён автоматик тарзда бошқарилмоқда.

— Зарур хом ашё, яъни доривор ўсимликлар вилоят марказий ўрмон хўжалиги, шунингдек, Қамаши, Китоб, Яккабоғ, Муборак, Деҳқонобод, Шўртан давлат ўрмон хўжаликлари томонидан етказиб берилаяпти, — дейди жамият бошқаруви раиси Илҳом Халилов. — Қуёш нурига яхши тўйинган бундай ўсимликлардан биологик фаол, экологик тоза, кимёвий аралашмаларсиз дори-дармон тайёрланаётир. Бу борадаги ишларни давом эттириб, йил охиригача чет эл технологияси асосида доривор гиёҳлардан тиббий ёғ олиш ва уни қадоқлаш бўйича ҳам изланишлар олиб бораяпмиз. Келгуси йилда эса 15 турдаги антибиотик ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи қиймати 5 миллион АҚШ долларилик лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиш мўлжалланмоқда. Бу маҳсулотларимизнинг бир қисмини экспортга йўналтирмоқчимиз.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатимиз флорасида учрайдиган 570 турдаги ўсимлик ҳамда гиёҳлардан табобат учун зарур бўлган дармон-дорилар тайёрлаш мумкин. Эътиборлиси, маҳаллий хом ашё асосида ишлаб чиқарилаётган рақобатдош тиббиёт воситалари сифати ва ноёблиги жиҳатидан турдошларидан асло қолишмайди.

 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган