Фарзандлари соғлом юрт қудратлидир
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 08 Январь 2016

Фарзандлари соғлом юрт қудратлидир

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар бир йилга ўзига хос ном бериш ва шу асосда Давлат дастурини қабул қилиш жараёнида, аввало, тиббий-ижтимоий чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омили бўлаётир.

Шу маънода, янги — 2016 йилнинг мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номлангани ушбу эзгу анъананинг мантиқий давомидир. Бинобарин, давлатимиз раҳбари Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир.
Бугун фахр билан айтамизки, мустақилликнинг илк йиллариданоқ бу борадаги ишларни ҳаётга татбиқ этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилди. Тиббий хизмат тизимини жаҳон андозалари даражасига кўтариш, оналик ва болаликни муҳофазалаш бўйича улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Соғлом она — соғлом бола” дастури доирасида ҳаётга татбиқ қилинаётган амалий чора-тадбирлар халқаро миқёсда ҳам юксак эътироф этилаётгани барчамиз учун қувонарлидир.
Мана шундай пайтларда беихтиёр кечаги кунлар эсимизга тушади. Бундан 25 йил муқаддам оналар ва болалар ўлими кўрсаткичи жуда юқори эди. Тиббий хизматнинг сифати паст, чекка ҳудудларда ҳатто оддий ташхис қўйишга ҳам шароитлар мавжуд эмасди. Масалан, ҳомиладор аёлга бемор сифатида қаралиб, турли керакли-кераксиз дорилар бериларди. Чақалоқ дунёга келгач, она ва болани бир-биридан ажратиш каби ёндашувлар бор эди. Ёки болага сўрғич бериш, гўдакнинг талабига қараб эмас, муайян вақтларда эмизиш тавсия этиларди. Шукрки, халқимизнинг миллий қадриятларига зид бундай тамойилларга бутунлай чек қўйилди. Бола туғилган заҳоти она бағрига бериладиган бўлди. Чақалоқларни кўкрак сути билан озиқлантиришга асосий эътибор қаратилмоқда. Ҳомиладор аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш, туғуруқни қабул қилишда ҳам замонавий андозаларга таяниш муҳим мезон этиб белгиланди. Кенг кўламли умуммиллий дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилишига зарур шарт-шароитлар яратиш, оилаларда тиббий маданиятни шакллантиришда муҳим омил бўлаётир.
Ўтган даврда бевосита соҳага доир кўплаб қонунлар ҳаётга татбиқ этилгани, улардан бир қанчасига замон талабидан келиб чиқиб, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани бугунги кунда юртимизда фуқаролар соғлиғини сақлашнинг ҳуқуқий асослари яратилганини намоён этди. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг яхшиланиши халқимиз ҳаёт даражасининг янада кўтарилишига олиб келди. Истиқлол йилларида одамларимизнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73 ёшга, аёллар ўртасида эса 75 ёшга етгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, албатта. Худди шунингдек, ўтган йили Ўзбекистон “Бутунжаҳон бахт индекси”да 158 та мамлакат ўртасида 44-поғонани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллагани барчамизга ғурур-ифтихор бағишлайди ва янги уфқларни забт этишга ундайди.
Бинобарин, соғлом авлодни вояга етказиш нақадар муҳим, шу билан бирга, масъулиятли эканлигини нафақат соҳа ходимлари, балки аҳолининг барча қатлами тўла-тўкис англаб етмоқда. Булар, шубҳасиз, “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур, қудратли юртнинг фарзандлари соғлом бўлур”, деган ҳикматли иборага амал қилган ҳолда, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, жойларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар самарасидир. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун биргина ҳаёт тарзимиз, турмушимизда содир бўлаётган ўзгариш ва янгиланишларга аҳамият қаратишнинг ўзи кифоя. Мисол учун, ўтган асрнинг 90-йилларида ҳомиладор аёлларнинг аксарияти анемиядан, катта қисми унинг ўрта ва оғир формаларидан азият чекар эди. Бу нафақат оналар саломатлигига, шу билан бирга, болалар соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсатарди. Ҳозир ушбу ҳолат яхшиланиб, юртимизнинг турли ҳудудларида анемия кескин камайди. Унинг бир қатор омиллари бор. Хусусан, туғуруқлар оралиғи 3 ва ундан кўпроқ йилга узайди. Бундан ташқари, эрта ёшдаги туғуруқлар камайишига эришилди.
Мутахассис қанчалик малакали ва тажрибали бўлмасин, агар унинг ишлаши учун етарли шарт-шароит йўқ экан, соҳада ривожланиш бўлмайди. Шу маънода, бугун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудида ташкил этилган ихтисослаштирилган тиббиёт масканлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Бу каби марказларда ирсий хасталиклар билан туғилиш, ногиронлик ҳамда юқумли касалликларнинг олдини олиш, оналар ва болаларга юксак сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Перинатал марказларида эса ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқлар саломатлигини асрашга катта эътибор қаратилиб, ҳомиладорлик даврида муайян бир хасталик билан оғриган, муддатидан аввал туғуруқ хавфи мавжуд бўлган оналар ҳамда эрта туғилган чақалоқлар парваришланаётир. Айни чоғда бир килограммдан кам вазнда туғилган жажжи гўдаклар буткул соғломлаштирилаётгани бахтиёр оналар сафини кенгайтирмоқда. Шу билан бирга, турли аномалияли туғма хасталиклар жарроҳлик йўли билан муваффақиятли даволанаяпти. Мамлакатимизда Она ва бола скрининги фаолиятининг яхши йўлга қўйилгани, ўз навбатида, хасталикларни эрта аниқлаш имконини бераётир.
Бугун акушерлик ва перинатал ёрдамларини ҳудудийлаштириш ҳақида бемалол гапиришимиз мумкин. Бу нимани англатади? Авваллари ҳомиладор аёл саломатлигини тўла-тўкис текшириш учун пойтахтга келган бўлса, эндиликда республикамизнинг барча вилоятида скрининг марказлари мавжуд бўлиб, у ерда кўплаб аёллар ҳомиладорликнинг 12 ва 14-20 ҳафтасида текширувлардан ўтмоқда. Шунингдек, ҳудудларда перинатал марказлари ҳам изчил фаолият юритаяпти. Халқаро талаб ва андозаларга тўла мос келадиган бундай даволаш муассасалари фаолияти йўлга қўйилгани, аввало, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилганлиги, шунингдек, дилбандларимизни соғлом ва бақувват этиб тарбиялашга хизмат қилаётганлиги билан алоҳида қадрлидир.
Давлатимиз раҳбарининг “2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Мазкур ҳужжат асосида юртимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишда тиббий ёрдам кўрсатаётган муассасаларнинг моддий-техника базаси ҳамда кадрлар салоҳиятини кучайтириш, замонавий ташхис усулларини жорий этиш, аёллар, болалар ва ўсмирлар касалликларининг олдини олиш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар белгилаб берилди.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси фаолиятида ҳам ана шундай мақсадлар устувор аҳамиятга эга. Клиникада 2009 йилда ташкил этилган шошилинч ёрдам кўрсатиш қабул бўлими бемор болаларга тезкор ёрдам кўрсатиш сифатини юксалтиришга муҳим ҳисса қўшаяпти. Ушбу муассаса “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “Sen yolg‘iz emassan” республика жамоатчилик болалар жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бемор болаларни даволаш бўйича ўтказилаётган акцияларнинг фаол иштирокчиси. Ходимлар малакасини ошириш борасида АҚШ, Германия, Исроил, Италия, Малайзия, Жанубий Корея, Сингапур каби давлатлардаги клиникалар билан ҳамкорлик олиб борилаётганлиги натижасида даволаш сифати яхшиланмоқда.
Умуман, соҳада кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқдаки, уларнинг барчаси Президентимиз таъбири билан айтганда, она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади, деган улуғвор ғояга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Гулираъно УСМОНОВА,
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси бош шифокори,
«Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР