Замонавий шифохона
  • 06 Февраль 2015

Замонавий шифохона

Мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири — Олотда туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси янги бинода иш бошлади. Бунинг учун давлат бюджетидан 2 миллиард 750 миллион сўм сарфланди.

60 ўринга мўлжалланган мазкур муассасанинг қабулхона, диагностика, реанимация, жарроҳлик бўлимлари энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бу қулайлик аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини ишончли тарзда муҳофаза этиш, даволаш ишлари самарадорлигини ошириш имконини беради.
Эътиборлиси, ўтган йили бу ерда туман марказий поликлиникасининг замонавий биноси ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилган эди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn