Аҳоли учун қулайлик
  • 09 Январь 2015

Аҳоли учун қулайлик

Вобкент туманида кўп тармоқли марказий поликлиниканинг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

250 қатновга мўлжалланган қўшқаватли мазкур бинонинг туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида барпо этилгани айни муддао бўлди. У беморлар ҳамда шифокорларга қулайлик яратиш билан бир қаторда, аҳоли, хусусан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ишлари самарадорлигини оширишда қўл келади. Ушбу лойиҳа учун 1 миллиард 852 миллион сўмлик сармоя йўналтирилди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn