Қўрғонтепаликлар муаммоси ечим топмоқда
  • 14 Февраль 2018

Қўрғонтепаликлар муаммоси ечим топмоқда

Тажрибали мутахассислардан таркиб топган ишчи гуруҳи Қўрғонтепа туманида тиббий хизмат сифатини баҳолаш юзасидан суриштирув ўтказди.

— Бир ой давомида 3000 та хонадонда бўлиб, аҳоли фикрини ўргандик, — дейди вилоят онкология диспансери бош шифокори Гулжаҳон Ҳакимова. — Одамлар кейинги пайтларда амалга оширилган ишлардан мамнун эканликларига амин бўлдик. 

Қўрғонтепа туманида 165 минг аҳолига 5 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва шунча врачлик пункти хизмат кўрсатмоқда. Улар истиқболсиз деб топилган 19 та ҚВП негизида барпо этилган. 310 ўринли замонавий касалхонада беморлар учун барча шароит яратилган. Муҳими, соҳада бажарилиши лозим бўлган вазифалар ижроси давом эттирилаяпти.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn