Ором олиб, шифо топасиз
  • 14 Февраль 2018

Ором олиб, шифо топасиз

Буюк ҳаким Абу Али ибн Синонинг тавсияси Оқолтин туманидаги “Оқолтин текстиль” масъулияти чекланган жамияти фаолиятига асос бўлди. 

— Улуғ аллома ўз асарларида туя жуни турли хасталикларни даволашда қўлланилишини ёзиб қолдирган экан, — дейди корхона раҳбари Жўра Бердиев. — Қолаверса, ушбу хом ашёдан тайёрланган кўрпа ва ёстиқлар инсон саломатлиги учун фойдалилиги таъкидланади. Шундан келиб чиқиб, цехларимизда туя ва қоракўл қўйи жунидан турли маҳсулотлар, жумладан, бел ва тизза учун боғламалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. 

Ҳозир корхона ихтиёрига “ноль” харид қийматида берилган бино реконструкция қилинаяпти. Ҳадемай, бу ерда қўшимча қувватлар ишга туширилиб, жамият фаолияти кенгайтирилади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn