Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди Фото: uz24.uz
  • 14 Февраль 2018

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Дусанов Зохид Абдукаюмович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПҚ-3525-сонли қарорига кўра, мазкур агентликка Абдуллаев Азиз Рустамович раҳбар этиб тайинланди.

Азиз Абдуллаев шу вақтгача “Дори воситалар, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУК директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан “Халқ сўзи online”га маълум қилинди.

Шунингдек, Бердиев Нозим Нусратиллаевич Агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари, Темиров Алишер Смитиллаевич ўринбосар лавозимларига тайинланди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn