Бухорода польшалик профессор жарроҳлик амалиёти ўтказди
Бухорода польшалик профессор жарроҳлик амалиёти ўтказди Фото: vestnik.icdc.ru
  • 13 Февраль 2018

Бухорода польшалик профессор жарроҳлик амалиёти ўтказди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида польшалик профессор, Европа кардиологлари ассоциацияси аъзоси Роберт Гилл маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда юрак хасталигига чалинган беморда жарроҳлик амалиёти ўтказди.

Филиал шифокорлари учун ташкил этилган маҳорат сабоқларида хорижлик мутахассис инсультга олиб келувчи ҳолатлар ва уни бартараф этиш, даволашнинг замонавий усулларига оид илғор тажрибалари билан ўртоқлашди.

— Тиббиёт муассасаларининг Европа стандартлари даражасидаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлангани эътиборга моликдир, — дейди профессор Р. Гилл. — Фикримча, ўткир инфаркт миокардга чалинган беморларни марказлашган усулда даволаган маъқул. Агар бундай инсонларга вилоят ёки туманнинг ўзида қон томирларини очиш билан боғлиқ тезкор муолажалар кўрсатилса, самараси катта бўлади. Негаки, вақтдан ютилади.

Айтиш жоизки, мазкур филиалда Польшадан ташқари, Италия, Украина ҳамда Россиянинг етакчи клиникалари профессорлари ҳам келиб, маҳорат сабоқлари ўтказишди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn