Жарроҳлик амалиётида робот дастёрлик қилди
  • 10 Февраль 2018

Жарроҳлик амалиётида робот дастёрлик қилди

Робот ёрдамидаги илк жарроҳлик амалиёти Беларусь Республикасида ўтказилди. 

Бу ҳақда ушбу мамлакат Президенти ишлар бошқармаси клиник тиббий марказининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида берилган маълумотга асосланиб “Бельта” ахборот манбаси хабар берди. 

Ушбу амалиёт “Senhance Surgery” компаниясининг “TransEnterix” робот мажмуаси кўмагида ўтказилган биринчи ишдир. “Робот ёрдамидаги илк операция холецистэктомия бўлди. Кўп марта фойдаланиладиган ва стериллаш воситалари беозорлик билан босқичма-босқич бундан ҳам мураккаб босқичга кўтарилиш имконин беради”, - дейилади хабарда. 

Мутахассислар мазкур янгиликдан жуда ижобий таассуротлар олганликларини қайд этди. Хусусан, кўз ҳаракати билан камерани аниқ бошқариш, енгил назорат қилинадиган ускуналар, ўзаро самарали алоқа, операторнинг қулай жойлашуви ана шундай яхши фикрларга сабаб бўлди.

“Мазкур робот мажмуасидан фойдаланиш режалари ниҳоятда жиддий ва бу фақат абдоминал хирургиягагина тегишли эмас”, - деди шифокорлар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn