“Тез ёрдам” ҳамшираси бемор хонадонидан тилла буюмларни ўғирлаб кетди 
  • 08 Февраль 2018

“Тез ёрдам” ҳамшираси бемор хонадонидан тилла буюмларни ўғирлаб кетди 

 

Андижон шаҳрида “Тез тиббий ёрдам” бўлими ҳамшираси бемор хонадонидан 24 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўмариб кетди. У чақирувга биноан бемор хонадонига ташриф буюрган. Телевизор устида турган тилла тақинчоқларни кўриб, хаёли қочган. Биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб бўлгач, кўзни шамғалат қилганча, тақинчоқларни ўмаришга эришган.

Афсуски, ҳамма тиббиёт ходимларининг кўнгли эгнидаги оқ халат каби беғубор бўлавермас экан. “Қўли қинғир” ҳамшира  томонидан содир этилган жиноят иши юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси томонидан тергов ишлари бошлаб юборилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn