Ҳиндистонлик шифокорлар Андижон вилояти аҳолисини кўрикдан ўтказди
Ҳиндистонлик шифокорлар Андижон вилояти аҳолисини кўрикдан ўтказди Фото: uzdaily.uz
  • 06 Февраль 2018

Ҳиндистонлик шифокорлар Андижон вилояти аҳолисини кўрикдан ўтказди

Ҳиндистонлик шифокорларнинг Андижоннинг Бўз ва Қўрғонтепа туманларига ташрифи ташкил этилди.

Уч кун давомида Ҳиндистоннинг етакчи онкологи Лалан Кумар ҳамда кардио-жарроҳи Вайсал Смивамлардан иборат шифокорлар гуруҳи мазкур туманларда ташкил этилган оилавий поликлиникаларда беморларни бепул кўрикдан ўтказди. Кўрик натижаларига кўра, хорижлик мутахассислар беморларга аниқланган касалликлар бўйича зарур муолажалар ва тавсияларини берди.

Ушбу лойиҳа “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси ташаббуси билан амалга оширилди. Компания келгусида мазкур поликлиникаларга хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг саломатлигини яхшилашни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур поликлиникалар ўтган йилнинг ноябрь ойида “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилган эди. Бу мақсадлар учун жами 4,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn