Жиззахда “Тез тиббий ёрдам”нинг кечикиб бориш ҳолатлари 65 фоиз камайди
  • 05 Февраль 2018

Жиззахда “Тез тиббий ёрдам”нинг кечикиб бориш ҳолатлари 65 фоиз камайди

Жиззах вилоятида бир йил ичида “Тез тиббий ёрдам” шохобчалари сони 19 тадан 45 тага етказилди. Харид қилинган “Hyundai”, “NISSAN”, “Дамас-амбуланс” русумли 102 та янги автомашина ҳисобига чақирув манзилига кечикиб бориш ҳолатлари 65 фоиз камайиб, молиялаштириш 2, дори воситалари билан таъминлаш 3 баравар ошди.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали хорижий молия институтларининг 3,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит ва грант маблағлари ҳисобига замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. 

Шифокорлар фаолияти тўғри йўлга қўйилиши натижасида аҳолининг тор доирадаги мутахассислар хизмати учун марказга қатнаш даражаси 16-17 фоиз камайишига эришилган.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn