Саратоннинг хавфли ўсмаларини йўқотиш борасида янги тажриба муваффақиятли якунланди
  • 02 Февраль 2018

Саратоннинг хавфли ўсмаларини йўқотиш борасида янги тажриба муваффақиятли якунланди

Агар хавфли тўқимага иммунитетни кўтарувчи препаратдан оз миқдорда юборилса, саратон ўсмаларини бартараф этиш ва унинг тузатиб бўлмайдиган метастазига қарши курашиш мумкин экан. 

Бу ҳақда АҚШнинг Стэнфорд университети олимлари хулосаларига асосланиб “MedicalXpress” ахборот манбаси хабар берди.

Тадқиқотларга кўра, Т-лимфоцитларининг иммун ҳужайралари организмдаги ана шундай бегона антигенни ташувчи хатарли, жумладан, ўсмаларни аниқлаб, уларга ҳужум қилади. Бироқ саратоннинг ривожланиши оқибатида хавфли тўқималарнинг Т-хужайраларга нисбатан чидамлилиги ошиб боради. 

Янги усул асосида эса ўсимта тўқимаси ДНКси кичкина ҳудудига укол ёрдамида дори юборилди. Бу эса Т-ҳужайраси юза қисмида жойлашган ОХ40 оқсили синтезини кучайтирди. Натижада фақат хавфли тўқимага қарши курашадиган ҳужайраларни кўпайтиришга эришилди. 

Тажрибадан маълум бўлдики, инъекция орқали препарат юборилган сут бези саратонига чалинган сичқонларда нафақат янги пайдо бўлган, балки ҳали тегилмаган ўсмалар ҳам камайган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn