Ёш шифокорнинг отаси нега қувонди?
  • 02 Февраль 2018

Ёш шифокорнинг отаси нега қувонди?

Бухоро шаҳридаги Абдухолиқ ўиждувоний кўчасида истиқомат қилувчи Мадина ўафурованинг “Дадажон, мен ишга жойлашдим”, дейиши Шокир акани беҳад қувонтирди.

— Бухоро давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетида таҳсил олдим, — дейди Мадина. — Дадам ҳар гал дастурхон бошида “Бугун-эрта ўқишинг тугайди. Сени қаерга ишга жойлаштирсам экан?” деб ўйга толардилар. Давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 

12 декабрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг тиббиёт институтларини битираётган мен каби юзлаб ёшларнинг муаммоси ҳал этилди. Яшаш манзилимиздаги  

5-сон оилавий поликлиникада шифокор вазифасида иш бошладим. Бу ота-онам учун Янги йилдаги илк хушхабар бўлди.

Мазкур поликлиника бош врачи Акмал Ишонқуловнинг билдиришича,  яқинда ушбу маскан жамоасига тиббиёт олий ўқув юртларида таҳсил олган етти нафар ёш шифокор қабул қилинди. Уларга тажрибали мутахассислар устоз сифатида бириктирилди.

Вилоятда жорий йилда тиббиёт ўқув муассасаларининг тўрт минг нафарга яқин битирувчиси ўз яшаш манзили бўйича ишга жойлаштирилади.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn