Саратонни эрта аниқлашда “ҳақиқий бурилиш” ясалди 
  • 19 Январь 2018

Саратонни эрта аниқлашда “ҳақиқий бурилиш” ясалди 

Америкалик ва австралиялик олимлар томонидан саратон касалининг энг кўп тарқалган ўнта туридан саккизтасини энг эрта босқичда аниқлаб берадиган янги “CancerSEEK” ташхис тести ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда “ТАСС” манбаси “Science” журналида эълон қилинган илмий мақолага асосланиб хабар берди. Уни яратганлар мазкур ишланмани “ҳақиқий бурилиш” деб атади. Қон таҳлили бўйича ташхис қўйишнинг мазкур янги усули клиник синовида текширувлар натижасида саратоннинг илк босқичи аниқланган мингдан ортиқ киши иштирок этди. Ишлаб чиқилган “CancerSEEK” суюқлик биопсияси технологиясининг қўлланилиши 60 фоиз ҳолатда ўпка ва ичак саратони, 70 фоиздан зиёд вазиятда ошқозоности бези ва ошқозон саратони, 95 фоиз ҳолатда жигар ва тухумдон саратонини аниқлаш имконини берди. 

Шифокорларнинг қайд этишича, ушбу кашфиётнинг энг асосий афзалликларидан бири у деярли юз фоиз сохта ижобий натижаларни кўрсатмайди. Бу эса одамларга кучли руҳий босим ўтказадиган ва қўшимча қиммат ташхис муолажаларидан ўтишга олиб борадиган хатолардан қочиш имконини беради. 

Янги технология синови давом эттирилаяпти. Олимларнинг тахминига кўра, икки йилдан кейин ундан амалиёт шифокорлари фойдалана бошлайди.  

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn