Жарроҳлик амалиётини атомашинада ҳам ўтказиш мумкин
  • 27 Ноябрь 2017

Жарроҳлик амалиётини атомашинада ҳам ўтказиш мумкин

 

Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда ҳар сониянинг аҳамияти муҳим. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мазкур тизим моддий-техник базасини босқичма-босқич такомиллаштиришда ана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилаяпти. 

Андижон вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларига 14 та “Hyundai” русумли амбуланс автомобили ажратилиши ҳам бу борадаги чора-тадбирларнинг амалий намунаси бўлди. 

— Энди тиббий хизмат қамрови янада кенгаяди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг тез тиббий ёрдам бўлими мудири Хайрулло Мамадалиев. — Негаки, ушбу транспорт воситалари барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, улар кичик жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун ҳам етарли шарт-шароитга эга. 

Умуман, вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида бу каби автомобиллар сони 168 тага кўпайди. Беморларга намунали хизмат кўрсатиш мақсадида қарийб 2,5 минг нафар тиббиёт ходимининг малакаси оширилди. 

Айни пайтда Президентимизнинг шу йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур тузилма моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишлар вилоятда изчил давом эттирилаяпти. 

Саминжон ҲУСАНОВ,

 “Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn