Карина Райхельсон Андижонда нимадан хайратланди?
  • 27 Ноябрь 2017

Карина Райхельсон Андижонда нимадан хайратланди?

Санкт-Петербург гастрология илмий клиник ва ўқув маркази профессори Карина Райхельсон ўз соҳаси бўйича таниқли олимлардан. У Андижон шаҳрида бўлиб ўтган “Гастрологиянинг долзарб муаммолари” мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этиб, Россия ҳамда жаҳоннинг бошқа илғор давлатларида бу борада тўпланган тажрибалар ҳақида сўз юритди. Хусусан, профессорнинг жигар ва ўт йўллари, ошқозоности бези, ўткир касалликлар ҳамда уларнинг олдини олишга доир баҳс-мунозаралардаги фаол иштироки тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Бинобарин, россиялик мутахассис Андижон давлат клиникасининг гастроэнтерология бўлими ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида маҳорат дарсларини ҳам ўтказди.

— Мен Андижондаги тиббиёт муассасаларида яратилган шарт-шароитлардан ҳайратландим, — деди у. — Аҳоли саломатлигига давлат миқёсида қаратилаётган бундай юксак эътибор алоҳида диққатга сазовор.

Профессор андижонлик ҳамкасблари билан учрашувлар чоғида тиббиётнинг мазкур йўналишига доир бой тажрибаларини ўртоқлашди.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn