Тиғ тегмасдан даволанади
  • 25 Ноябрь 2017

Тиғ тегмасдан даволанади

Болалар ўт-тош касаллигида ўт қопининг лапароскопик йўл билан олиб ташланиши, тухум артерия ва веналарни боғлаш муолажалари мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Эндиликда чекка ҳудудларда ҳам буни ўтказиш имконияти яратилаётганини Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг жарроҳлик бўлими фаолияти мисолида кўриш мумкин.

Яқинда бу ерда илк бор мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

— Бу навоийлик ҳамкасбларимиз учун яхши амалий сабоқ бўлди, — дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2-жарроҳлик бўлими бошлиғи Фаррух Ниёзов.

Вилоятнинг бир қатор туман ҳамда қишлоқларида пойтахтлик мутахассис шифокорлар беморлар даволанишини кўздан кечириб, ҳамкасбларига тавсиялар беришди.

Т. АБДИРАСУЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn