Аҳоли саломатлиги — устувор мақсад
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 14 Ноябрь 2017

Аҳоли саломатлиги — устувор мақсад

 

Юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар давлатимиз раҳбарининг доимий диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Қисқа фурсат ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари билан беш маротаба учрашув ўтказилиши, соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган ўттиздан ортиқ Фармон ва қарорлар эълон қилингани сўзимиз исботидир. Шунингдек, Юртбошимиз вилоятларга ташрифлари чоғида тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишмоқда, шифокорлар билан учрашиб, соҳани такомиллаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар бераяпти.

“Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.

Ўзбек Миллий академик драма театрида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, тиб-биёт соҳаси ходимлари, профессор-ўқитувчилар, олимлар, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмонов ва бошқалар тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда тизимнинг ҳар бир бўғинини ўзаро мутаносибликда комплекс ривожлантириш тамойили устуворлик касб этаяпти. Халқимизни арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт тизимини янада яхшилаш, хусусий сектор ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ривожлантириш, тиббий таълим тизимини замонавий талаблар даражасида ташкил этишга доир қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ҳамда улар ижроси шулар сирасидандир.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришга оид қарор ижроси доирасида 793 та қишлоқ врачлик пункти негизида қишлоқ оилавий поликлиникалари, 441 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди, 658 қишлоқ врачлик пункти бинолари хизмат уйи сифатида фойдаланиш учун шифокорларга берилди. Бундан ташқари, қишлоқ оилавий поликлиникаларида 5 турдаги ва Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида 10 турдаги тор соҳа мутахассислари фаолияти таъминланди. Бирламчи тизимда кадрлар таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда уч мингдан зиёд бакалавриат битирувчиларининг қарийб 80 фоизи бирламчи тизимга жалб этилиб, улар учун барча шарт-шароит яратиб берилаяпти.

Бугун жамоатчилик, халқимиз томонидан ижобий қабул қилинган яна бир жиҳат — тиббиёт тизимида ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда халқ фикрига таянилаётганидир. Зеро, энди тиббиёт ходими фаолиятига соҳа ходимлари эмас, балки оддий одамлар, аҳолининг бевосита ўзи холис баҳо берадиган тизимни яратиш йўлга қўйилмоқда. Шу мақсадда поликлиника раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг фаолияти бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари мажлисларида ҳисобот бериш амалиёти жорий этилди.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини ривожлантиришни такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган қарори билан хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисослик турлари 50 тадан 126 тага кўпайтирилди. Натижада хорижий клиникаларнинг Ўзбекистондаги қўшма клиникалари ташкил этилмоқда.

Тадбир давомида “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танловининг 13 номинацияси бўйича ғолиблар аниқланиб, диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Тантанали тадбирда таниқли санъаткорлар ижросида концерт намойиш қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Юнусходжаев сўзга чиқди.

Фурқат САНАЕВ.