Бойсунда замонавий клиника
  • 13 Ноябрь 2017

Бойсунда замонавий клиника

Бойсун туманида “Доктор Нусрат” клиник-лабораторик диагностика маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қолдирилган.

Марказда беморларнинг даволаниши учун барча шарт-шароит яратилган. Хусусан, бу ерда бош мия томографияси, ички аъзолар, оёқ-қўл мушаклари, қон таҳлили, терапия, гинекология, маслаҳат ва консерватив даволаш, физиотерапия, гемотологик таҳлиллар, ИФА текшируви, кардиологик таҳлил сингари хизматлар кўрсатилмоқда.

Бу, ўз навбатида, чекка ҳудудларда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ибратли ишларнинг навбатдагиси бўлди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn