Фармацевтика: сунъий тақчилликка барҳам бериладими?..
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 26 Октябрь 2017

Фармацевтика: сунъий тақчилликка барҳам бериладими?..

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 октябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли -дори-дармон билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишлаб ўтказган йиғилишда тизим фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, жойларда ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётган муаммо ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Бундан мақсад — аҳолининг соғлиқни сақлаш ва фармацевтика хизмати фаолиятидан рози бўлишига эришишдан иборат.

Хўш, бу борада Фарғона вилоятидаги дорихоналарда аҳвол қандай? Улар талаблар асосида фаолият кўрсатаяптими? Аҳоли дори-дармонлар нархи, тиббий хизмат кўрсатиш маданиятидан мамнунми?! Биз шу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдик.

Маълумотларга қараганда, Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхоналарига аҳоли томонидан 2017 йилнинг ўтган даврида дори-дармон нархлари, соғлиқни сақлаш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича 2000 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори-дармонлар рўйхатига киритилган 343 турдаги дорининг 116 таси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилса, 227 таси импорт қилинади. Табиийки, импорт амалиёти орқали келтирилган дорилар маҳаллий воситаларга нисбатан қиммат.

Мутахассислар, дорихона эгалари билан мулоқот жараёнида улар вилоятда йирик миқдорда дори-дармон етказиб бериш билан шуғулланадиган ягона таъминотчи бўлиши кераклигини таъкидладилар. Шундагина нархлар бир хил ва дорилар етарли бўлишига -эришилади, деган фикрдалар.

— Қува туманидаги “Янги қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайман, — дейди 65 ёшли отахон Абдурашид Комилов. — Тумандаги барча дорихонадан кўзим учун зарур бўлган томчи — “Офтимол”ни тополмадим. Вилоят марказига келдим. Бу ерда ҳам -бирорта аптекада ушбу дорини кўрмадим. Дори-дармон воситаларининг нархлари арзонлашганлигини эшитиб, хурсанд бўлгандик. Арзон-у, аммо уни топиб бўлмаса, буям бир бошоғриқ экан...

Фарғона шаҳридаги аксарият хусусий дорихоналарда “Сальбутамол”, “Элизин”, “Гепарин”, “Инфезол” сотувда деярли йўқ. Ваҳолонки, улар инсон саломатлиги учун жудаям зарур дорилар саналади. Бундан ташқари, дорихоналарда “Цинепар” таблеткасининг 100 донаси 60 — 65 минг, “Кюпен” дориси эса 55 — 65 минг сўмгача сотилаётганлигини кузатиш мумкин. Нархлардаги тафовут сабабини сотувчилар дори воситаларини улгуржи таъминотчиларнинг турли нархларда етказиб беришлари билан изоҳлашди.

Вилоят перинатал маркази олдидаги дорихонада Фурқат туманида истиқомат қилувчи Музаффар ака Каримов билан суҳбатлашдик. У кишининг айтишича, Фурқат тумани ҳамда Қўқон шаҳридаги шифокорлар “Ҳомиласини сақлай олмаймиз”, дейишгани боис -келинини вилоят марказига олиб келишибди. Хайриятки, она ҳам, эгизаклар ҳам омон. Бироқ қирқ кундан буён она-болалар учун дори-дармон олиш қайнотанинг тинка-мадорини қуритган.

— Келиним учун қонни ювадиган 30 минг сўмлик дорини топиш учун ўнлаб дорихонани кездим, ҳеч қаерда йўқ, — дейди М. Каримов. — Ниҳоят, Марғилондан топдим. Жуда сарсон бўлдим...

Президентимиз жорий йил 17 июлда “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Мазкур ҳужжатда ўз ечимини кутаётган кўплаб масалалар қамраб олинган. Хусусан, аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш, сунъий тақчилликка ҳамда нархларнинг ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Бунинг амалий аҳамияти шундаки, илгари хориждан харид қилинаётган дори воситалари то юртимизга киритилиб, дорихоналарга тарқатилгунига қадар бир нечта босқичдан ўтарди. Натижада ортиқча расмиятчиликлар сабаб, зарур дори белгиланган муддатидан кечикиб етиб келарди. Дори воситаларининг тендер савдоларисиз харид этилиши айни шу масалага ечим бўлиши кутилмоқда.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг қатъий талаби ва кўрсатмалари асосида мазкур йўналишда янгиланишлар рўй бераётир. Жумладан, Юртбошимизнинг 2017 йил 3 майда қабул қилинган “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, аввало, юртимизда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий дори-дармон воситалари бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдириш -имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари экспортини янада оширади. Бундай эзгу саъй-ҳаракатлар эса энг -устувор мақсад — одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига қаратилганлиги билан -ниҳоятда аҳамиятлидир.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР