Замонавий шифохона
  • 21 Октябрь 2017

Замонавий шифохона

Наманган шаҳрида “Doctor-A Med hospital” хусусий шифохонаси фойдаланишга топширилди.

“Беҳруз Одил савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилган мазкур тиббиёт муассасаси 52 ўринга мўлжалланган. Бу ерда замонавий диагностика, амбулатор ва стационар даволаш, лаборатория ҳамда физиотерапия муолажа бўлимлари мавжуд. Айни пайтда “Doctor-A Med hospital”да 51 нафар малакали ходим фаолият кўрсатмоқда.

Янги шифохонанинг дастлабки иш кунларида Ҳиндистондаги “Apollo” клиникаси мутахассислари иштирокида бепул тиббий хизматлар ташкил этилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn