Дарддан фориғ этувчи гул
  • 13 Октябрь 2017

Дарддан фориғ этувчи гул

Манзарали ўсимлик сифатида экиладиган тирноқгул номига мос ўсимлик. Яъни унинг меваси қушнинг тирноғига ўхшаб ичкари томонга қайрилиб кетади. Шу туфайли уни “қуштирноқ” ёки “тирноқгул”, деб атайдилар.

Тирноқгул фармацевтика саноатида муҳим хом ашё, халқ табобатида эса шифобахш малҳам сифатида алоҳида қадрланади. Чунки у аллергия, гепатит, гипертония, нефрит, аритмия, артрит, бод (ревматизм) каби хасталикларни даволашда қўл келади. Бунинг учун ўсимликнинг гулларидан фойдаланилади. Гул таркибида календен, каротин, органик кислоталар, эфир мойи ва бошқа кўплаб фойдали моддалар бор. 

Халқ табобатида унинг гулидан тайёрланган дамлама бош айланиши, иситма, шунингдек, баъзи кўз хасталикларида қўлланилади. Ўсимликнинг гул саватчаларидан тайёрланган дамлама ёрдамида эса жигар, талоқ ва ичак касалликлари даволанади. -Тирноқгул дамламаси турли яралар (хўппоз, чипқон, хасмол)да обзан (ванна), бозиллатма (компресс) кўринишида қабул қилинса, яхши самара беради.

Қуштирноқ пешоб ҳайдашда, қовуқдаги тош ва қумдан халос бўлишда ҳам наф -келтиради. Унинг қайнатмаси рахит, йўтал, қорин оғриғида истеъмол этилса, шифо -бағишлайди. 

Тирноқгулдан доимий равишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. “Асалнинг ози ширин” деганларидек, уни йилда икки маротаба, баҳор ва куз фаслида қабул қилиш мумкин.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,

доришунос.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn