XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 29 Сентябрь 2017

Тиббиёт тараққиётидаги бош мезон

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Тиббий таълимдаги ислоҳотлар — мамлакатимиз тиббиёт соҳасининг тараққиёт мезонларидан бири” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари, ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт марказлари, республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда журналистлар қатнашди.

Тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тиббий таълимни ислоҳ қилиш ва уни дунё стандартлари даражасига етказиш бўйича берган топшириғи юзасидан олиб борилаётган ишлар, тизимда кутилаётган ўзгаришлар натижаларига бағишланди.

Таъкидланганидек, ҳар қандай соҳа истиқболи, хусусан, тиббиёт ривожи ҳам мазкур йўналишда тайёрланаётган кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Гарчи, энг замонавий техникалар, сўнгги технологиялар тармоққа киритилса-да, бинолар реконструкциялаштирилиб, мукаммал бошқарув тизими шакллантирилса-да, кадрлар масаласида оқсаш бўлса, муваффақиятга эришилмайди. Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказган тўртта учрашувда ҳам тиббиёт ходимларини тайёрлаш масаласига алоҳида тўхталгани бежиз эмас.

Президентимизнинг шу йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишда муҳим бурилиш ясаб берди.

Айтиш керакки, олий тиббий таълим муассасаларида бакалавриат босқичининг (даволаш иши) 7 йил давом этиши замон талабларига жавоб бермаслиги билан бирга, ушбу таълим учун асосланмаган ортиқча молиявий маблағларни ҳам талаб қилаётганди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида тиббий кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш масаласининг ечими сифатида тиббий таълим йўналишларидаги бакалавриат тизимида ўқиш муддатлари белгилаб берилди. Унга кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб, муайян таълим давомийлиги даволаш иши, касбий таълим (даволаш иши), ҳарбий-тиббиёт иши (даволаш иши), педиатрия ишида 6 йил, тиббий-биологик ишда 4 йил, тиббий профилактика ишида 5 йилга туширилди. Эътиборли томони, ҳозирги вақтда “даволаш иши”, “касбий таълим” (даволаш иши), “ҳарбий-тиббиёт иши” (даволаш иши), “педиатрия иши” бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олаётган 2 — 5-босқич талабалари ҳам таълимни 6 йиллик ўқув дастури асосида давом эттириши кўзда тутилган.

Қолаверса, эндиликда тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчиларининг дипломига ихтисослик қайд этилиши белгилаб қўйилди.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимлари соҳага оид яна кўплаб янгиликлардан хабардор бўлишди.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган