Аҳоли саломатлиги йўлида
  • 20 Сентябрь 2017

Аҳоли саломатлиги йўлида

Пойтахтимизда Жанубий Кореядан келган бир гуруҳ тажрибали шифокорлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларини тиббий кўрикдан ўтказди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом ва маънан етук авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида илғор хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик амалиётларига ҳам кенг ўрин берилиб, истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётир. 

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Business Bridge Global” ташкилоти ҳам жаҳоннинг бир қанча етакчи шифохоналари ва тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорлик қилиб келаяпти. “Star Med Center”  клиникасида ташкил этилган тиббий кўрик бу борадаги ишларнинг узвий давомидир. Тадбирда Жанубий кореялик малакали мутахассислар аҳолини урология, педиатрия, кардиология йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. 

Шунингдек,  ушбу тадбир доирасида Тошкент тиббиёт академиясида оёқ қон томири билан оғриган беморларни жарроҳлик йўли билан соғломлаштириш кўзда тутилган.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn