XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 05 Сентябрь 2017

Тиббий хизмат сифати: Мурожаат ва муаммолар таҳлили 

Тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини кафолатлаш, ушбу тизимда депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг изчил механизмларини жорий этиш бугунги кунда долзарб вазифалардан биридир.

Сўнгги бир йил мобайнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 Фармони, 16 та қарори ва 10 та фармойиши айнан мазкур соҳа ривожига йўналтирилгани эътиборга молик. Ҳар бир инсоннинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларга қарамасдан, ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам борки, бу одамларнинг ҳақли эътирозини уйғотмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган семинарда шулар хусусида сўз юритилди.

Унда, шунингдек, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Комиссия ҳамда вазирлик олдида турган муҳим вазифалар, жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш масалаларида тизим фаолиятини мувофиқлаштириш, ягона давлат ва идоравий ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. Миллий тиббиёт стандартлари реестрини юритиш, унда янги стандартларни қайд этиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг халқаро сифат менежменти тизими талаблари ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш ишларини жадаллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Тадбирда шу юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар танқидий таҳлил этилди. Жумладан, ушбу йўналишда ННТнинг иштироки умуман сезилмаётгани, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, касалликларнинг олдини олиш, қишлоқ оилавий поликлиникаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш каби лойиҳаларда ННТ фаоллиги кўзга ташланмаётгани айтиб ўтилди. Айни чоғда соғлиқни сақлаш тизимидаги камчилик ва муаммолар, уларнинг ечими юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш, бунда ОАВдан самарали фойдаланиш масалалари иштирокчиларнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Комиссия томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш ҳаётий зарурат экани таъкидланди. Мазкур комиссиянинг “Ишонч телефонлари”га фуқаролардан бўлаётган кўплаб шикоят ва мурожаатларнинг аксарияти даволаниш учун имтиёзли ордер олиш, дори-дармон таъминоти, айрим шифокорларнинг ўз вақтида иш жойида бўлмаслиги ва уларнинг тамагирлиги кабилардан иборат.

Кўпгина масалалар Комиссия томонидан тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинаётгани ҳар бир ишга масъулият билан ёндашиш лозимлигини тасдиқлаяпти. Чунончи, жойларда ихтисослаштирилган марказлар ва клиникалар шифокорлари иштирокида аҳолининг барча қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, мураккаб операция амалиётлари ҳудудлар кесимида ташкил этилмоқда.

Семинарда амалга оширилаётган шу каби ишлар қаторида баъзи тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги, ўз ишига нисбатан бефарқлиги, патронаж ва тез тиббий ёрдам хизматида ҳамон камчиликларга йўл қўйилаётгани, ҳудудларда шифокорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими тўлиқ ишламаётгани, маҳаллий Кенгашлар сессияларида тиббиётга оид муаммоларнинг тизимли равишда муҳокама қилинмаётгани танқид остига олинди.

Якунда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган