Тиббий хизматдан халқимизнинг кўнгли тўлмоғи зарур
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 29 Август 2017

Тиббий хизматдан халқимизнинг кўнгли тўлмоғи зарур

Ҳар бир давлат ва жамият тараққиёти, аввало, фуқароларнинг ҳаётий манфаатлари қай даражада таъминлангани, саломатлик кўрсаткичлари билан ўлчанади.

Яхши биламиз, ўтган асрнинг 90-йилларига келиб оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволда қолган юртимизда оналар ва болалар ўлими, хавфли юқумли касалликларга чалиниш, гўдакларнинг ирсий ҳамда наслий хасталик, ногиронлик билан туғилиш кўрсаткичлари ниҳоятда ортган, тиббий хизмат сифати эса жуда пасайиб кетганди.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ соғлиқни сақлаш тизимидаги бу муаммоларни ҳал этиш, инсонларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди. Бу борада қатор қонунлар, давлат дастурлари ижрога йўналтирилди. Натижада тиббий хизмат давр талабларига ҳамоҳанг тарзда ривожланди. Жойларда бирламчи тиббий муассасалар барпо этилди. Шошилинч тиббий ёрдам ва ихтисослаштирилган тиббий-илмий марказларга асос солинди. 

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази фаолияти йўлга қўйилди. Пойтахтимизда ва вилоятларда офтальмология соҳасига ихтисослаштирилган олтмишга яқин тиббиёт муассасалари ташкил қилинди. Кўз -касалликларини эрта аниқлаш ва асоратларсиз даволаш борасида тараққий топган мамлакатларнинг илғор амалиёти ўзлаштирилди. Катаракта, миопия хасталигини даволашда қўлланилаётган лазер жарроҳлиги усули, неоваскуляр глаукомани даволашда -дренаж имплантацияси, шишасимон тана ва тўр парданинг оғир хасталикларида витреоретинал жарроҳлик амалиётлари бунга бир мисолдир.

Кези келганда айтиш лозимки, беморларнинг хорижда даволанишига эҳтиёж қолдирмаслик мақсадида қилинган саъй-ҳаракатлар, изланишлар ўз самарасини берди. Ҳар йили юзлаб, минглаб ҳамюртларимизнинг бу ёруғ оламни кўришдек бахтга эришаётгани бунинг ёрқин далили, албатта. Қолаверса, офтальмология шифохоналари энг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозлангани, офтальмолог шифокорларнинг малака ва маҳорати муттасил равишда оширилаётгани, тизимда хусусий тармоқ тобора тараққий этаётгани мамлакатимизда бу соҳанинг жадал ривожланишига туртки бераётир.

Бироқ бугун бундай ютуқ ва натижаларга маҳлиё бўлиб қолмасдан, соҳани янада тубдан такомиллаштиришга эҳтиёж сезилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига айнан тиббий хизмат сифати, шифокорлар касбий масъулияти ва малакаси билан боғлиқ шикоятларнинг ҳам келиб тушаётгани мазкур тизимда фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммо ҳамда камчиликлар борлигини тасдиқлайди. Давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашувларда, жумладан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш ҳолатига танқидий баҳо берган эди.

Бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, жойларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни яхшилаш мақсадида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор ижроси доирасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам географиясини туман (шаҳар) даражасигача кенгайтириш ва аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизматни яқинлаштириш, тегишли тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Худди шундай офтальмология соҳасида ҳам шифокорлар касбий билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларнинг жаҳондаги етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, республикамизнинг чекка ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларида офтальмологиянинг замонавий йўналишлари бўйича семинар-тренинг-лар, ўқув-услубий машғулотлар, маҳорат сабоқларининг самарадорлигини оширишга эришмоқ даркор. Токи, олис манзилларда яшовчи одамлар шифо излаб пойтахтга эмас, ўз туманларидаги тиббий муассасаларга интилсин, оилаларда соғлом турмуш қарор топсин, халқимизнинг тиббий хизмат сифатидан кўнгли тўлсин.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш борасида назарда тутилган аниқ чора-тадбирларнинг тўлиқ ва изчил бажарилишида биз, халқ вакилларининг иштироки жуда муҳим аҳамият касб этади. Жойларда мазкур соҳада қили-наётган ишларни парламент назорати тартибида ўрганиб, йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, шу билан бирга, соҳа қонунчилигини такомиллаштириб бориш орқали юртимизда ҳар бир инсоннинг соғлом ва бахтиёр яшашига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз айни заруратдир.

Холиджон КОМИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси

Сенати аъзоси,

Ўзбекистон Қаҳрамони.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР