XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 22 Август 2017

Россиялик шифокорлар Хоразмда

Россиянинг Уфа шаҳридаги кардиология марказининг рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори Темур Ҳафизов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиалида бўлиб, маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ўтказди.

Кардиология, кардиохирургия, кардиореабилитация, физиотерапия бўлимлари ва ихтисослаштирилган поликлиника фаолият кўрсатаётган мазкур шифо масканида жорий йил бошида интервенцион кардиология бўлими ҳам ташкил қилиниб, замонавий ангиография ускунаси билан жиҳозланди. Натижада юрак ҳолатини чуқур ўрганиш баробарида, мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун зарур шароитлар яратилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида  ангиограф ускунасида 8 хил турдаги 450 га яқин  жарроҳлик муолажалари муваффақиятли амалга оширилди. Россиялик мутахассислар иштирокида ўтказилган маҳорат дарсларида уйқу артерияси, оёқ қон томирларидаги  жарроҳлик амалиётлари филиал шифокорлари билан ҳамкорликда бажарилди. Эндиликда беморлар бундай муолажалар учун Хоразмдан Тошкентга ёки Россия Федерациясига боришларига ҳожат қолмади.
— Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни, тиббиёт соҳасидаги янгиликларни катта қизиқиш билан кузатиб борамиз, — дейди тиббиёт фанлари доктори Темур Ҳафизов. — Мамлакатингизда тиббий дори-дармонлар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш, замонавий шифохоналар барпо этиш ва тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, дунёдаги энг етакчи клиникалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Тиббиёт илмининг асосчиси Абу Али ибн Сино камол топган диёрда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида  биз ўрганадиган янгиликлар ҳам жуда кўп. Бугунги амалий мулоқот ҳам ҳар икки томон учун жуда фойдали бўлди.
Ўзаро ҳамкорлик келгусида филиал шифокорларига россиялик ҳамкасблари билан мунтазам тажриба алмашиш имкониятини яратади. Бу эса аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашга, маҳаллий мутахассисларнинг юқори технологияга асосланган энг мураккаб кардиожарроҳлик амалиётларини муваффақиятли ўтказишдаги тажрибаларини янада бойитишга хизмат қилади.

Одилбек АДАМБАЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган