Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 19 Август 2017

Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин

Халқимизни рози қилиш учун, энг аввало, унинг сифатли тиббий хизматга бўлган -талабини қондириш бугунги кунда устувор вазифалардан ҳисобланади. Ўтган даврда давлатимиз раҳбари томонидан айнан ушбу соҳадаги мавжуд ҳолат чуқур танқидий -таҳлил қилиниб, бу борада аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилгани ҳамда уларнинг ижроси изчил таъминланаётгани йиғилиб қолган масалаларни самарали ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия томонидан ўтказилган матбуот анжуманида мазкур йўналишда олиб борилган ишлар, келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.    

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев парламент палаталари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда тиббиёт соҳаси мутасаддилари ахбороти кўпроқ Қонунчилик палатасида эшитилаётганига эътибор қаратиб, бундай иш услубини жойларга чиқиб, турли мутахассислар билан бирга юриб, қишлоқ врачлик пунктлари бўладими, болалар ёки аёллар шифохоналари бўладими, энг камида ўн кун юриб, улардаги ҳақиқий аҳволни аниқлаб, муаммоларни ҳам қонуний, ҳам амалий нуқтаи назардан ҳал қилиш юзасидан таклифлар билдириш билан алмаштириш, қисқача айтганда, парламент назорати бўйича таъсирчан ва самарали тизим яратиш ҳар томонлама мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади. 

Анжуманда маълумот берилганидек, ушбу вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, Комиссия фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилди. Комиссия тўғрисидаги Низом янгиланди. Депутатлар, шунингдек, Комиссиянинг, ҳудудий ишчи гуруҳларининг янгиланган таркиби ҳамда 2017 йил август — декабрь ойлари учун иш режасини маъқуллашди. 

Янги киритилган тартиб-қоидаларга мувофиқ, Комиссия аъзолари ҳар ойда жойларда бўлиб, 5 — 7 кун давомида соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ўрганади, уларнинг натижалари халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари ахборотини эшитиш орқали ҳар томонлама муҳокама этилади. Айни чоғда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар ишини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни рўёбга чиқаришнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш режалаштирилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари соғлиқни сақлаш ҳудудий муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш мақсадида уларни кейинги йиллар инвестиция дастурларига киритиш бўйича таклифлар тайёрламоқда. 

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири, бу — соҳадаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, тадбир иштирокчилари аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг айни вақтдаги аҳволини комплекс равишда ўрганиш ҳамда натижаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, хусусан, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани хусусида хабардор қилинди. Бунда ҳам фуқаролар, ҳам тиббиёт ходимлари учун халқаро стандартлар ҳамда илғор хорижий тажрибага мос равишда қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Комиссиянинг келгуси давр учун тузилган режасида, шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тиббиёт муассасалари фаолияти устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда ташкилий-услубий кўмак кўрсатиш ҳам белгиланган. Мазкур фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш, олиб борилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, аҳолини ушбу масалалар ҳақида хабардор қилиш ва фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш масалалари ҳам қатнашчилар диққат-эътиборида бўлди.  

Тадбирда журналистлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини янада яхшилаш, соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид саволларига атрофлича жавоб олишди.    

Зиёда АШУРОВА.