Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими?
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 19 Август 2017

Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими?

Юртдошларимиз мобиль телефонларда нега кўп гаплашади? Умуман, “сотка”да ҳаддан ташқари кўп суҳбатлашиш, шаҳару кўчаларимизда ўрнатилган мобиль алоқа база станциялари одамлар соғлиғига нечоғли хавф туғдиради?

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги мажлисида шу ва бошқа саволларга мутасадди вазирликлар ҳамда мамлакатимизда фаолият юритаётган йирик мобиль алоқа -операторлари раҳбарлари жавоб берди.

Маълумотларга кўра, 2016 йили мамлакатимизда мобиль алоқа база станциялари сони 16,2 мингта бўлса, айни кунларда 18 минг 690 тани ташкил этмоқда. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, жорий йилда 1 минг 843 та база станциясини ўрнатиш кўзда тутилган.

Бироқ сўнгги йилларда интернет тармоғида база станциялари зарари тўғрисидаги тасдиқланмаган маълумотларнинг кенг тарқалиши аҳоли ўртасида ваҳима ва турли миш-мишларни келтириб чиқармоқда. Фуқаролардан ушбу масалада мурожаатлар кўп келиб -тушаётгани сабаби ҳам шунда. Ўзбекистонда мобиль алоқа база станцияларидан нурланиш бўйича қўлланилаётган меъёрлар жаҳонда белгиланган меъёрлар ичида энг паст кўрсаткичга эга. Яъни база станцияларнинг ишлаш қуввати, мобиль алоқа диапазонидаги электромагнит энергия қуввати зичлиги мамлакатимизда ҳар бир квадрат сантиметр майдонга 2,5 микроваттдан ошмаслиги зарур. Ваҳолонки, АҚШ ва Скандинавия мамлакатларида 100 мкВт/см2, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Беларусь, Қирғизистонда 10 мкВт/см2 меъёрида белгиланган. 

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, республика бош давлат санитария врачи С. Сайдалиевнинг айтишича, электромагнит нурланиш бу радиация эмаслигини одамлар яхши тушуниб олишлари керак. Ўзбекистонда кўзда тутилган 2,5 микроваттлик меъёр ўз-ўзидан юзага келмаган. Бунинг учун чуқур илмий изланишлар ўтказилган. Вазирликка ҳам кўп қаватли биноларда, ижтимоий муассасаларда ўрнатилган антенналарнинг одамлар саломатлигига таъсири юзасидан кўп мурожаатлар бўлади. Мутахассислар ҳар бир ҳолатда жойига чиқиб, масалани ўрганишган ҳамда одамлар саломатлигига салбий таъсири йўқлигини аниқлашган. “Агар мамлакатимизда 18 мингдан ортиқ мобиль таянч станциялари бўлса, уларнинг барчаси санитария талаблари асосида ўрнатилган ҳамда одамлар соғлиғига салбий таъсири йўқ”, деди у.

“Ucell” компанияси бош директори Тону Грюнбергнинг қайд этишича, база станцияларидан кўра барча ишлатадиган матоҳ — мобиль телефонлар, смартфонларнинг соғлиққа зарари ҳақида кўпроқ ўйлаш керак. Чунки база станциялари бир неча чақирим нарида жойлашган, смартфонлар эса шундоқ қулоққа тутиб ишлатилиши билан ҳам анча хавфлидир. Бундан ташқари, рўзғоримизда қўлланиладиган микротўлқинли печлар, -дазмоллар ва бошқа маиший техникалардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш масаласига эътибор қаратиш лозим.

Мажлисда таъкидланишича, мамлакатда мобиль абонентлар сони 21,5 миллиондан ортиқни ташкил қилмоқда. Бироқ кўрсатилган мобиль хизматлари ҳали ҳам АҚШ долларида ҳисоб-китоб қилинаётгани мижозларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, мобиль операторлар 2018 йил 1 июлгача хизматлар учун миллий валютада ҳисоб-китоб қилишга ўтади. “Мобиль операторлар олдига ушбу вазифани қўйганимизда, улар биллинг тизимларини қайта кўриб чиқиш кераклигини билдиришди. Шунинг учун муддат келгуси йилнинг 1 июлигача узайтирилди, уларнинг барчаси сўм билан ҳисоб-китоб қилишни ташкил этишлари лозим”, деди вазир.

Ўзбекистонликлар ростдан телефонда кўп гаплашадими? Тону Грюнбергнинг айтишича, бу ҳақиқатан ҳам шундай. “Масалан, компаниямиз тизимида оладиган бўлсак, ўзбекистонликлар Қозоғистон, Озарбайжон, Туркиядаги мижозларга нисбатан 3-4 баравар кўп мулоқот қилишади”, деди у жумладан. “Unitel” МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков ҳам буни тасдиқлади. 

Учрашувда аҳоли мобиль интернетдан фаол фойдаланмаслиги қайд этилди. Масалан, юртимизда “Билайн” компанияси мижозлари ҳозирча ойига ўртача 400 — 450 мб. миқдорида ишлатишади. Россияда бу кўрсаткич 5 гб.дан, қўшни мамлакатларда 1,7 гб.дан ортиқни ташкил қилади. Бунга қатор омиллар сабаб бўлаяпти. Мисол учун, интернет тарифлари қимматлигидан нолишади. Соҳа вакилларининг айтишича, аслида интернет нархи жуда қиммат эмас, айни пайтда уни арзон ҳам деб бўлмайди. Шу сабабли аҳолининг интернетдан бемалол фойдаланиши учун истиқболда кенг кўламли лойиҳалар кўзда тутилаётгани бу борадаги вазиятни ижобий тарафга ўзгартириш имконини беради. 

Халқаро пресс-клуб мажлисида, шунингдек, олис қишлоқларни мобиль алоқа билан тўлиқ қамраб олиш, энг сўнгги авлод интернет технологияларини кенг жорий қилиш, мобиль алоқа хизмати сифатини оширишга доир фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР