XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 02 Август 2017

Энг малакали шифокорлар — ҳудудларда

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик компанияси ҳамкорлигида “Саломатлик” поезди ташкил этилиб, унга ихтисослаштирилган марказлар директорлари бошчилигида ўнга яқин тор доирадаги мутахассислар жалб қилинди. Мазкур гуруҳлар таркиби мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари, тиббиёт фанлари докторлари ва юқори малакали соҳа вакилларидан иборат.

“Саломатлик” поезди 25 — 29 июль кунлари Навоий вилоятида бўлди. Шифокорлар воҳанинг барча туман ҳамда шаҳарларида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатдилар.

— Ҳар бир бемор, хусусан, тўшакда ётиб қолган қариялар ҳолидан хабар олдик, — дейди Республика Онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот тиббий маркази директори  Мирзағолиб Тиллашайхов. — Беш кун мобайнида вилоят аҳлидан 2770 нафарини, жумладан, 1153 аёл, 753 бола ва Иккинчи жаҳон урушининг 51 нафар иштирокчисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдик. Касаллик аниқланган беморларга вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда ихтисослаштирилган марказларга йўлланмалар берилди.

— Туманимизга шифокорлар келибди, деган хабарнинг ўзи менга анча қувват бағишлади, — дейди Қизилтепа туманидаги ўойибон маҳалласида истиқомат қилувчи Ислом Файзиев. — Беш йилдан бери бўғин касалликлари безовта қилади. Тиббий кўрикда Республика марказида саломатлигимни тиклашим учун йўлланма беришди. Насиб этса, даволаниб қайтгач, энг улуғ, энг азиз байрамимизни оилам бағрида хурсандчиликда кутиб оламан.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, инсон саломатлик билан боғлиқ масалаларга деярли ҳар куни рўбарў келиб, унга кўрсатилаётган тиббий хизматдан кўнгли тўлса, жамиятдан, давлатдан рози бўлади. Хуш кайфиятда меҳнат қилади. Ўқиб, билим олади. “Соғ танда — соғлом ақл” иборасида айни ҳикмат мужассам. 

Шу боис мамлакатимизда жорий йил бошидан буён соғлиқни сақлаш тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ва бошқа дастурий ҳужжатларда белгиланган вазифалар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида дастлабки самаралар кўзга ташланмоқда. Хусусан, қишлоқ врачлик пунктлари оптималлаштирилиб, оилавий поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилиши чекка ҳудудлар шифохоналарининг жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог каби мутахассислар билан таъминланишига йўл очди. Муассасаларнинг шунга мос жиҳозланиши эса қишлоқ аҳлига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириб, тиббий кўрик ва консультация учун туман марказий поликлиникасига мурожаат қилиш ташвишларига барҳам бермоқда. Албатта, мазкур поликлиникалар ходимлари тажриба ва кўникмаларини юксалтириш — доимий жараён. “Саломатлик” поездининг  етакчи тиббий олим ва мутахассислари ушбу қишлоқ оилавий поликлиникалари шифокорларига кўмаклашдилар.

— Соҳа вакиллари учун ўтказилган маҳорат дарсларида тиббий хизмат самарадорлигига эътибор қаратилди, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси шифокори Нажмиддин Шодиев. —  Шунингдек, жарроҳлик амалиёти  ҳамда тез тиббий ёрдамда бирламчи ташхис борасидаги сабоқлар ниҳоятда фойдали бўлди.

Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишга қаратилган бундай эзгу тадбирлар Бухоро вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил қилинди. 

Темур  ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган