XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 27 Июль 2017

Талаб қилишга ҳақлисиз

Президентимизнинг “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш, истеъмолчиларга товар чеки бериш жараёнлари янада такомиллаштирилди.

Айрим дорихоналарда ускуна носозлиги ёки бошқа бирор сабаб туфайли товар чеки берилмаслиги ҳолатлари қайд этилаётган эди. Бу эса тиббий препаратнинг чекланган нархларда сотилиши ва сифати устидан истеъмолчи назоратининг сусайишига олиб келаётганди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китоби шаклини тасдиқлаш вазифаси белгиланди. Ушбу китоб қатъий ҳисоби юритиладиган бланк ҳисобланади ва ундан товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳоллардагина фойдаланилади. Мазкур бланкда ҳам товар чекида қайд этилувчи маълумотлар, яъни:
 Дори воситаси ёки тиббиёт буюмининг номи;
 Идентификация маълумотлари (номи, дозаси,  қадоқлаш, миқдори);
 Уларни берувчи шахсга оид   маълумотлар;
 Бериш санаси;
 Нархи тўлиқ акс этади.
Товар чекларининг аҳамиятли томони шундаки, агар истеъмолчида тиббий препаратнинг нархи оширилганлиги хусусида шубҳа юзага келса, уни аниқлаш товар чеклари орқали амалга оширилади. Илгари фақат касса чеки берилар ва унда дори воситалари номи ҳамда ҳар бирининг нархи қайд этилмасди. Эндиликда харидорнинг ўзи ҳам жамоатчилик назоратини амалга ошириши ва дори воситаларининг чекланган нархларда сотилишини назорат қилиб бориши мумкин. Бунинг учун дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар харид қилинганда, албатта, касса чеки билан бирга, товар чеклари ёки унинг муқобили бўлган товар чеклари китоби бланкаси тўлдириб берилишини сўраш айни муддао.


Исмат АЗИЗОВ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш
бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган