XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 04 Июль 2017

Германия бўйлаб ўқув-танишув сафари

Яқинда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўқитувчи ва талабаларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Германияда бўлди. Мазкур ўқув-танишув сафари Германия академик алмашувлар хизматининг (ДААД) грант лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Берлин ҳамда Дюссельдорф университетларининг тиббиёт факультетлари, шунингдек, Билефельд шаҳар клиникасида мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизими ва замонавий тиббий ускуналардан фойдаланилган ҳолда, касалликларни ташхислаш ҳамда даволашнинг илғор усуллари билан яқиндан танишишди. Томонлар мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам алмашувларни йўлга қўйиш воситасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, уларни янада чуқурлаштириш юзасидан манфаатдорлик билдирдилар.

Берлиндаги энг йирик Шарите университети клиникасининг фаолияти билан танишув доирасида мазкур университет тиббиёт мажмуасининг талабалари, ўқитувчи, илмий тадқиқотчилари ҳамда мамлакатимизнинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир чоғида юртимизда соғлиқни сақлаш жабҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, жорий йил Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги маълумотлар хусусида атрофлича фикр юритилди.

Иштирокчилар эътибори илғор халқаро тажрибага мувофиқ, тиббиёт кадрларини тайёрлаш даражасини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш доирасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатилишини такомиллаштириш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирларга қаратилди.

“Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири билан суҳбат чоғида Берлиндаги Шарите университети клиникаси профессори Роланд Вауэр Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш жабҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг натижаларига юқори баҳо берди.

— Ўзбек шерикларимиз билан илмий-маърифий ҳамкорлик доирасида бир неча маротаба, шу жумладан, қатор халқаро илмий конференция ва симпозиумлар қатнашчиси сифатида Ўзбекистонга бордим. Қувонарли жиҳати, мамлакатингизда юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлашга устувор даражада аҳамият берилаяпти. Ўзбекистоннинг тиббиёт соҳасидаги олий ўқув юртлари талабалари, ёш тадқиқотчи ҳамда ўқитувчиларининг Германияга уюштираётган сафарлари ҳам мазкур фикрни тасдиқлайди. Ишончим комилки, уларнинг бу ерда орттирган тажриба, билим-кўникмалари Ҳаракатлар стратегияси мақсадларига эришиш учун йўналтирилади.

Шубҳа йўқки, фақат соғлом миллатгина буюк ишларни бажаришга қодирдир. Шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига ва мамлакат раҳбариятига фаровонлик, гуллаб-яшнаш йўлида янада катта муваффақиятлар тилайман.

— Ўзбекистонни ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш кўзда тутилганидан мақсад, республика аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини юксалтиришдир, — деди Шарите университети клиникаси халқ-аро бўлимининг раҳбари, профессор Фридеман Паул. — Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз. Академик алмашувлар ҳамда мамлакатларимиз тиббий муассасалари ва мутахассислари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш воситасида қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишни давом эттиришга тайёрмиз.

— Немис касбдошларимиз томонидан тузилган мазмунли дастур бизга қатор етакчи клиникалар фаолияти, уларнинг моддий-техникавий жиҳозланиш ҳолати, муассасаларда тиббиёт ходимлари ва беморлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш имкониятини яратди, — деди Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг халқаро -бўлими раҳбари Собир МирхЎжаев. — Бундай алмашувлар ўзбек мутахассисларининг касбий малакасини ошириш, Ўзбекистон ва Германиянинг тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«Жаҳон» АА.

Берлин

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган