XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 19 Июнь 2017

Йилнинг энг фаол ҳамшираси

Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш, аҳолини патронаж ва шошилинч тиббий хизмат билан қамраб олишда ҳамшираларнинг ўрни беқиёс. Бу ҳақда “Ҳамшира — 2017” кўрик-танловининг якуний босқичида алоҳида таъкидланди.

Мазкур танлов мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган ўрта тиббиёт ходимларининг соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, кенг кўламли ўзгаришлар мазмун-моҳиятини янада теранроқ англаш, аҳолининг репродуктив саломатлигини асраш, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофазалаш, ходимларнинг билим даражасини юксалтириш ҳамда вилоятларда меҳнат қилаётган ҳамширалар ўртасида ўзаро маданий-дўстлик алоқаларини йўлга қўйиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган.

Кўрик-танловнинг республика босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилди. Бу галги танлов ташкилий ва мазмун жиҳатидан ҳар йилгидан ўзгача тартибда уюштирилди. Зеро, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳамширалик ишини ривожлантириш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Шу боис бугун ҳамшира фақатгина шифокор топшириғини бажарувчи эмас, малакали мутахассис, зарур ҳолатда ҳамширалик ташхисини қўя оладиган тиббиёт ходими сифатида ҳам намоён бўлмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида қайд этилганидек, жаҳондаги илғор тажрибалардан келиб чиқиб, мамлакатимизда ўрта ва олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш тизими яратилган ҳамда бу жараён узлуксиз такомиллаштирилаяпти. Тошкент тиббиёт академияси ва тиббиёт институтларининг “Олий ҳамширалик иши” бўлимларида анестезиология ҳамда реанимация, хирургия, акушерлик, менежмент йўналишлари бўйича уч ярим мингдан ортиқ олий маълумотли бакалавр ҳамширалар тайёрланди, 100 нафардан ортиқ ҳамширалар магистр даражасига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 апрелда қабул қилинган “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари малакасини юксалтириш кўрсатиб ўтилгани ҳам юртимизда ушбу соҳа вакилларига яратиб берилаётган имкониятлар ифодасидир.

Ҳамширалик фаолияти самарадорлигини яхшилашга қаратилган яна бир муҳим янгилик — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида юритиладиган журналлар рўйхати қарийб 100 тадан 20 тагача қисқартирилгани бўлди. Ўрта тиббиёт ходимининг кўпроқ халқ ичида бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши, асосий вақтини одамлар хизматига сафарбар этиши учун қилинган бу ўзгариш соҳанинг амалий ривожида муҳим аҳамиятга эга.

“Ҳамшира — 2017” кўрик-танловининг якуний босқичида қатнашчилар уч турдаги шарт бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ҳар бир шарт 10 баллик мезон асосида баҳолаб борилди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ўтказилган биринчи шартда ҳамшираларнинг бемор билан мулоқот маданияти, унинг аҳволини тўғри баҳолаб, тиббий асбоб-ускуналардан унумли фойдаланган ҳолда, муолажаларни сифатли бажаришига эътибор қаратилди.

Танловда ҳамшираларнинг тиббий, ижтимоий-сиёсий билимлари ҳам синаб кўрилди. Хусусан, иштирокчиларнинг мамлакатимиздаги туб ислоҳотлар, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар моҳияти ҳамда унда ҳамшираларнинг ўрни ва вазифаси, тиббий таҳлил натижаларига кўра, касаллик белгиларини аниқлаши ҳамда ҳамширалик ёрдамини ташкил этиш, эпидемиологик ҳолат юз берганда кўриладиган чора-тадбирлар бўйича назарий -билимлари синовдан ўтказилди.

Танлов якунига кўра, Тошкент шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонаси ҳамшираси Шаҳноза Позилова биринчи ўринни, Поп тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Феруза Бўтаева иккинчи, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими ҳамшираси Муҳаррам Салимова учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Фурқат САНАЕВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган