XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 12 Май 2017

Тиббий техникаларга замонавий хизмат учун энди хорижга бориш шарт эмас

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу асосда бирламчи тиббиёт муассасалари, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини, аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш ишларини яхшилаш, пировардида халқимизнинг тиббий хизматдан рози бўлишига эришиш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Мазкур соҳада яна бир долзарб масала бор эдики, у ҳам бўлса, хориждан келтирилган тиббий техника воситаларига хизмат кўрсатиш, уларда бирор нуқсон туғилса, таъмирлаш имконияти шу вақтгача бизда мавжуд эмасди. Бундай ҳолат вужудга келганда турган-битгани ташвиш бўларди: чет элдан мутахассис чақир, унга валютада пул тўла, қош-қовоғига қара, мабодо техника тузалмаса, хорижга олиб бор... Бундай мураккаб жараён соҳа ходимларини ҳам доимо ўйлантирарди. Эндиликда мазкур масала ҳам босқичма-босқич ечимини топаяпти.

Гап шундаки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида Республика тиббиёт асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш ва ўқув маркази фаолият бошлади. Бу жуда катта янгилик. Кеча пойтахтимизда ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вазирлик мутасаддилари, ихтисослаштирилган ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари, хорижлик -экспертлар, юртимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Таъкидланганидек, кейинги пайтларда тиббиёт соҳасини янада такомиллаштириш, даволашнинг замонавий технология ҳамда усулларини амалиётга изчил жорий этиш, тизимдаги ходимлар малакасини юксалтириш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Янги марказнинг фойдаланишга топширилиши ҳам соҳадаги модернизация жараёнининг узвий қисмидир.

Марказ шинам бинода жойлашган. Бу ерда тиббий асбоб-ускуналарни замонавий ташхислаш ва калибрлаш, ўқитиш манбалари, умуман олганда, барча керакли техника воситаси мавжуд. Унинг раҳбари О. Дўстмуҳаммедов бизга қуйидагиларни гапириб -берди:

— Ҳақиқатан ҳам, республикамизда тиббиёт анжомларини таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда мазкур йўналишда малакали мутахассисларни тайёрлаш муаммо эди. Бу масалани ҳал қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Германиянинг халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) иштирокида “Ўзбекистонда юқори технологик асбоб-ускуналардан фойдаланишда тиббий ва техник ходимларнинг малакасини ошириш” лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилди. Унинг доирасида марказ фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда тиббий асбоб-ускуналарни таъмирлаш, хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, шу билан бирга, уларнинг “тилини” яхши тушунадиган мутахассисларни тайёрлаш асосий мақсад сифатида белгиланган. Малака ошириш курсларида хориждан етук, катта тажрибага эга олимлар, муҳандислар ҳам таклиф қилинади. Ўқув дастурлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Аҳоли саломатлигини таъминлаш — устувор мақсад

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган