Аҳоли саломатлигини таъминлаш — устувор мақсад
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 12 Май 2017

Аҳоли саломатлигини таъминлаш — устувор мақсад

Яқинда бир онахон поликлиникамизга келиб, “Ҳамшира қизим, ширин сўзларингиз, муолажаларингиз учун сизларга раҳмат”, дея самимий миннатдорлигини билдирди. Шу илиқ сўздан беҳад қувондик. Чунки одамларнинг розилиги, фикр-мулоҳазаси тиббиёт ходими учун катта аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, ҳамширалик шарафли, айни чоғда масъулиятли касбдир. Мана, куни кеча Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирларни ойнаи жаҳон орқали томоша қилдик. Сайилларда қатнашдик. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ўалабада ҳамшираларнинг ўрни нақадар муҳим бўлганини кўрсатувчи саҳналаштирилган лавҳалар, кўргазмаларни томоша қилдик. Тўғри, бу оғир ва синовли кунлар эди. Бугун эса биз, ҳамширалар тинч ва осойишта юртда ўз севимли касбимизни ардоқлаб, халқи-мизга чин кўнгилдан хизмат қилиб келаяпмиз.

“Яхши ният қилган инсон, албатта, муродига етади”, деган ҳикматли гап бор. Мен ҳам мактабда ўқиётган чоғимда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдек шарафли вазифани адо этаётган тиббиёт ходимларига ҳавас билан боқиб, уларнинг издоши бўлишни орзу қилиб юрардим. Бир куни онамнинг тоби қочиб қолди. Оғир паллада биринчи тиббий ёрдам кўрсатган маҳалла ҳамширасининг дадил ҳаракатлари туфайли волидамнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Тиббиёт ходими нафақат онамнинг дардига дармон бўлди, балки касб танлаш иштиёқида ўйланаётган мендек қизнинг кўнглига ҳам чўғ ташлади.

Етуклик шаҳодатномасини қўлга олгач, ҳеч иккиланмай, Наманган тиббиёт билим юртига ҳужжат топширдим. Суҳбату синовлардан юқори баҳо олиб, тез орада эгнимга оқ халат кийдим. Таълим жараёнида назарий билимларни пухта эгаллашга, касб сирларини чуқур ўрганишга интилдим. Билим юртини тамомлагач, имтиёзли диплом билан Бўстон қишлоқ участка шифохонасида иш бошладим. Дастлабки кундан менга навбатчи ҳамширалик вазифаси юкланди. Устозларимдан олган сабоқларимни амалда дадиллик билан қўллаб, беморларнинг ҳурматини қозондим. Билмаганларимни эса тажрибали шифокор ва ҳамширалардан сўраб ўргандим. Мана, шунга ҳам анча йиллар бўлибди.

Бугун ҳаётимизда улкан ислоҳотлар, янгиланиш жараёнлари кечмоқда. Юртимизда тиббиёт соҳаси равнақига, ҳамширалар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Айниқса, патронаж хизматини такомиллаштириш, ҳар бир оилага кириб бориб, аҳоли саломатлигидан хабардор бўлиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш каби долзарб вазифалар қўйилмоқда. Бундан кўзланган мақсад нима? Тиббий маданиятни юксалтириш, касалликнинг олдини олиш. Бинобарин, халқимиз айтганидек, “Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал”.

Касбига садоқатли кишилар доимо эл ардоғида бўлади. Шу ҳақиқатга ўзим мисолимда кўп бора гувоҳ бўлиб келаяпман. Ўтган вақт мобайнида соҳамизга доир турли танловларда муваффақиятли қатнашганим, камтарона меҳнатларим давлатимиз томонидан юксак эътироф этилиб, “Шуҳрат” медалига лойиқ кўрилганим мен учун улкан бахт. Ана шу эътирофга ҳамиша муносиб бўлиб, аҳоли саломатлигини асрашга ҳисса қўшиш асосий мақсадимдир.

Дурдона ШЕРАЛИЕВА,

Норин тумани кўп тармоқли марказий поликлиника 

катта ҳамшираси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР