XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 04 Май 2017

Тиббиёт тизимидаги муаммолар

Президент виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳал этилмоқда

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими бўйича келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари, бошқарма бошлиқлари, ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий қилиш орқали одамларни ўйлантираётган турли масалаларни, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларни ўз вақтида, кечиктирмасдан ҳал этишга доир ишлар тобора жадал тус олаётгани таъкидланди. Бу борадаги саъй-ҳаракатларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ, 2017 йилнинг мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номлангани ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлаётир.

Дарҳақиқат, бугун ҳаётнинг ўзи энг асосий мақсад — инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Бунинг учун, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш даркор. Шу орқали муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва ҳал қилиш давлат идоралари фаолиятида биринчи ўринда туриши лозим. Президентимиз қайд этганидек, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. 

Шу мақсадда мамлакатимиз раҳбарининг интернетда Виртуал қабулхонаси ташкил этилган эди. Ўтган даврда мазкур қабулхонага фуқароларимиздан 740 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, мурожаатларнинг қарийб 3,5 фоизи тиббиёт соҳасига тегишли. 

Мурожаатлар ўрганилганда, уларнинг катта қисми саломатлик, соғлиқни сақлаш ходимлари фаолияти, меҳнат ва бандлик, моддий ёрдам ҳамда дори-дармон масалалари бўйича экани аниқланди. Бундан ташқари, тиббий таълим масалалари, ногиронлик гуруҳини белгилаш, нафақа, протез, техник воситалар ҳамда таклиф ва миннатдорликлар мазмунидаги мурожаатлар ҳам кўп. 

Айтиб ўтилганидек, мурожаатларда кўтарилган ҳаётий муаммоларни жойлардаги тегишли мутасаддилар ўз вақтида ҳал этиши зарур. Зеро, бу масалада алоҳида ҳуқуқий ҳужжат — “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. 

Эътиборли томони, бугун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида, қонун доирасида бажармаётган раҳбар ҳамда мансабдор шахсларга тегишли тартибда чора кўрилмоқда ва бунда ҳар бир ходимнинг шахсий жавобгарлиги бош мезонга айланган. Бу эса Соғлиқни сақлаш вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимининг самарали йўлга қўйилишида мустаҳкам асос бўлмоқда. 

— Шу йилнинг 1 май ҳолатига кўра, давлатимиз раҳбарининг Виртуал қабулхонасига фуқароларимиздан тиббиёт соҳаси бўйича тушган жами 25 минг мурожаатнинг қарийб 93 фоизи ўз ечимини топган, 6 фоизи кўриб чиқиш босқичида, қолган 1 фоизини эса аноним мурожаатлар ташкил қилади, — дейди Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова. — Бу таҳлиллар тиббиёт ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Ана шундан келиб чиқиб, халқ билан янада самарали мулоқотни йўлга қўйиш, ҳаётий эҳтиёж ва талабларини яқиндан билиш, хусусан, юртимизда кўрсатилаётган кафолатланган ҳамда бошқа тиббий хизмат турлари бўйича ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ёки таклифларни атрофлича ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ҳам ташкил этилган. Фуқаролар вазирликнинг расмий веб-сайти — www.ssv.uz, шунингдек, ушбу интернет манзилида кўрсатилган электрон почта ёхуд телефон орқали мазкур виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри мурожаат юборишлари  мумкин. 

Қайд этиш жоизки, ҳар бир мурожаат шахсан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан кўриб чиқилиб, назоратга олинмоқда ва қонун доирасида ечим топилаяпти. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар ходимлари томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқароларнинг муаммо ва таклифлари жойида ўрганилиб, ҳал этилмоқда. 

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ишонч  телефони” — 1003 ва вазирнинг виртуал қабулхонаси туну кун халқ  хизматида эканлиги билдириб ўтилди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган