XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари

СПОРТ

Футбол бўйича Ўзбекистон XXV чемпионати олий лигаси бешинчи тур учрашувлари якунланди. Унда мухлислар кўклам об-ҳавосига қиёслаганда, голлар “ёмғири” гувоҳига айландилар.

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида футбол бўйича 2018 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг учинчи — ҳал қилувчи саралаш босқичига қуръа ташланди.

Қорақалпоғистон Республикасида “Универсиада — 2016” спорт ўйинлари дастуридаги футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи ва бокс бўйича минтақавий саралаш мусобақалари бўлиб ўтди. 

Футбол бўйича Ўзбекистон ХХV миллий чемпионати олий лигаси тўртинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. 

Андижонда “Камолот” шахмат тахтаси” анъанавий республика турнирининг финал босқичи ўтказилди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “Осиё миллатлар кубоги — 2016” халқаро турнирида мамлакатимиз аёллар терма жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.

Сирдарёда футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ўртасидаги республика мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Яқинда Польшанинг Бидгошч шаҳрида шотокан каратэ-до бўйича VII Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Жаҳон шотокан каратэ-до федерацияси (WSF) томонидан ташкил этилган мазкур дунё биринчилигида 37 мамлакатдан 1500 нафарга яқин спортчи қатнашди. Мусобақада юртимиз шарафини 25 нафар вакилимиз ҳимоя қилди. Муросасиз кечган баҳсларда улар томонидан 18 та олтин, 17 та кумуш ҳамда 20 та бронза — жами 55 та медаль қўлга киритилди ва Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади.

Футбол бўйича Ўзбекистон ХХV миллий чемпионати олий лигаси учинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. 

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби устидан йирик — 4:0 ҳисобида зафар қучди. “Насаф” (Қарши) эса “Обод” (Тошкент)ни ягона гол эвазига мағлубиятга учратди — 1:0. Худди шу ҳисоб “Қўқон — 1912” (Қўқон) ва “Андижон” (Андижон) баҳсида ҳам кузатилди. Зарафшонда “Қизилқум” билан “Олмалиқ” (Олмалиқ) ўртасида кечган кескин ҳамда муросасиз беллашувда мезбонларга омад кулиб боқди — 2:1. Яна бир қизиқарли баҳсда “Металлург” (Бекобод) “Шўртан” (ўузор)- дан устун келди — 3:2. 

“Бухоро” (Бухоро) — “Пахтакор” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган) — “Сўғдиёна” (Жиззах) ва “Бунёдкор” (Тошкент) — “Машъал” (Муборак) қарама-қаршилигида томонлар “муроса кўчаси”ни танлади — 0:0. 

Ҳозирги кунгача барча ўйинда ғалаба қозонган “Локомотив”, “Металлург”, “Насаф” ва “Қизилқум” турнир жадвалида кучли тўртликни ҳосил қилган. “Шўртан”, “Андижон” ҳамда “Олмалиқ” ҳисобида эса бирорта ҳам очко йўқ.

 

Хитойнинг Куинан шаҳрида бокс бўйича Осиё ва Океания Олимпия саралаш мусобақаси якунига етди. 35 давлат вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур нуфузли чемпионатда ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Алмати шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида таэквондо (ITF) бўйича ўтказилган VIII Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари истеъдод ҳамда маҳорат бобида ҳеч кимдан кам эмасликларини яна бир карра исботлашди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган