Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 04 Ноябрь 2015
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 04 Ноябрь 2015
Среда, 04 Ноябрь 2015 18:11

Модернизация натижаси

Термиз шаҳридаги “Новофарм” қўшма корхонасида йилига 23 миллион дона фармацевтика маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга технологик линиянинг иккинчи босқичи ишга туширилди. Ушбу мақсад учун 3 миллиард сўм ажратилди. Натижада бу ерда 50 та қўшимча иш ўрни вужудга келди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Қўшкўпир туманида паст ва юқори кучланишли электр жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Қўшкўпир электро техника заводи” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 04 Ноябрь 2015 18:11

Савдодан — ишлаб чиқаришга

Хўжайли туманида савдо-сотиқ йўналишида фаолият бошлаган “Замирбек Тахиатош” хусусий корхонаси эндиликда ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйди. Бу ерда йўлак қопламалари ҳамда томёпқич материаллари тайёрлаш ўзлаштирилди.  Пировардида 20 га яқин иш ўринлари яратилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 04 Ноябрь 2015 18:10

Тараққиётнинг муҳим мезони

Иқтисодиёт ривожи — мамлакат салоҳиятини белгиловчи муҳим мезон. Ушбу соҳадаги барқарор ўсиш суръатлари, ўз навбатида, бошқа жабҳалар равнақига ҳам кенг йўл очади. Шу боис тараққиётнинг “ўзбек модели”даги машҳур беш тамойилдан бирида иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги белгилаб берилган. Бунинг амалий самараси эса бугунги фаровон ҳаётимиз мисолида яққол намоён бўлмоқда. Айниқса, давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кенг имтиёзлар тақдим этилаётгани уларнинг ташқи савдо муносабатларидаги иштироки тобора кенгайишига хизмат қилаётир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон кўплаб халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Улар орасида ЮНЕСКО алоҳида ўрин эгаллайди. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “ЮНЕСКО — халқаро ташкилот сифатида бугунги кунда илм-фан, маданият ва маорифнинг миллий тизимларини бирлаштирган ҳолда, айни пайтда уларни жаҳон интеллектуал тараққиётининг интеграция тажрибаси билан бойитаётган, халқларни бутун инсониятнинг жуда бой маънавий мероси билан ошно қилаётган кўприкка айланган”.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Енгил саноат мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал суръатларда ривожланаётган етакчи соҳаларидан бири ҳисобланади. Заминимизда етиштирилган пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажми йил сайин кўпайиб, ички ва ташқи бозорга юқори сифатли маҳсулотлар етказиб берилаётгани, жумладан, бугунги кунда мазкур тармоқнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 3,8 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 26,2 фоизни, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари тайёрлашда 44 фоиздан зиёдни ташкил этаётгани бунинг тасдиғидир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 04 Ноябрь 2015 17:59

Кутилганидан ҳам юқори

Жорий йилнинг учинчи чорагида Европанинг энг йирик банкларидан бири — “HSBC”нинг даромади уч баробар ортиб, 5,5 миллиард еврони ташкил қилди.
Бу ҳақда “Euronews” телеканали хабар тарқатди. Мазкур натижа прогноз кўрсаткичларидан сезиларли даражада юқоридир. Молия муассасаси июнь ойида яқин истиқболга мўлжалланган, ўнта муҳим стратегик мақсадни қамраб олган режасини эълон қилган эди. Харажатларни қисқартириш, айрим шохобчаларини сотиш шулар жумласидандир. Ўз навбатида, банк маъмурий биносини Буюк Британиядан Гонконгга кўчириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Президентимиз Ислом Каримов фармойишига мувофиқ, жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари пойтахтимизда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли анжуманда 250 дан ортиқ хорижий компаниялар, халқаро иқтисодий ва молиявий тузилмаларнинг раҳбар ҳамда вакиллари, олимлар ва экспертлар иштирок этади. ЎзА мухбирлари анжуман қатнашчилари билан суҳбатда бўлди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Бугун мамлакатимиз аҳолисининг турмуш сифати ва даражаси ошиб бораётгани, хусусий сектор вакиллари сафи тобора кенгайиб, иқтисодий салоҳияти ортаётгани кўчмас мулк бозори жадал суръатда ривожланишида муҳим омил бўлмоқда. Ижтимоий иншоот ҳамда объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, янги уй-жойлар барпо этиш ишлари самарасида кўчмас мулк бозорида талаб ҳамда таклиф мутаносиблиги таъминланаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Среда, 04 Ноябрь 2015 17:59

Ҳудудий дастур доирасида

Ургут туманида “Nur Sam Qur” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади. Банкнинг 3 миллиард 445 миллион сўмлик кредити ҳисобига ташкил этилган ушбу корхонага Ҳиндистондан замонавий технология келтириб, ўрнатилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2