XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 31 Июль 2014
Четверг, 31 Июль 2014 14:06

Оқсаройда қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 30 июль куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

2014 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. Собиров олиб борди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли иқтисодиётнинг барқарор ўсишига эришилгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 10,3, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 15,8, истеъмол товарлари 14,1, қурилиш ишлари 11,4, хизмат кўрсатиш 22,9, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 6,5, савдо ва умумий овқатланиш соҳаси 14,6 фоиз ўсди.
Зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўналишида бажарилган ишлар бу борада муҳим омил бўлди. Хусусан, “Туямўйин — Нукус”, “Коммунал иссиқлик маркази”, “Тахиатош ИЭС”, “Шимолгазтаъминот” ҳамда Кегейли ва Тўрткўл туманлари йўл корхоналарининг қарздорлиги тўлиқ бартараф этилиб, ҳисобот даврини улар фойда билан якунлади.
Айни чоғда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, иқтисодиётга хориж инвестицияларини кенг жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланилмаётгани ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Мажлисда тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилиш, уларга кредит маблағлари ажратишни янада кенгайтириш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашда мутасадди ташкилотларнинг масъулиятини ошириш каби долзарб масалалар бўйича ҳам сўз юритилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов иштирок этди.
* * *
Қашқадарёда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 8,1 фоиз ўсганлиги қайд этилди. Саноатни янада ривожлантириш, тармоқлар рақобатбардошлигини ошириш борасидаги чора-тадбирлар туфайли соҳадаги корхоналар сони ортиб, маҳсулот тайёрлаш ҳажми ошди. Ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 65,5 миллиард сўмга ортди.
Ҳисобот даврида вилоятдаги саноат корхоналари томонидан  2 триллион 908,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва бу йўналишда 8 фоиз ўсиш таъминланди. Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 5,7, пудрат ишлари 11,7, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,1, жами хизматлар 16,9, чакана товар айланмаси ҳажми эса 14,7 фоиз ортди.
Юртимизда инвестиция сиёсати фаол амалга оширилишини, замонавий объектлар ва қувватларнинг ишга туширилишини жадаллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида шу даврда барча манбалар ҳисобидан 1 триллион 749,9 миллиард сўмлик инвестиция ўзлаштирилди.
Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчиликни ривожлантириш дастурларига асосан, аҳоли маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан 357 та чорвачилик, 104 та  паррандачилик, 84 та асаларичилик ва 54 та балиқчилик субъектлари ташкил қилинди.
Йиғилишда, шунингдек, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ў. Ибрагимов сўзга чиқди.

Сурхондарё вилояти фаоллар йиғилишида таъкидланганидек, ҳисобот даврида иқтисодиётда барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, ялпи ҳудудий маҳсулот 108,6 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 107,4, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 107,5, қурилиш ишлари ҳажми 107,5, чакана савдо айланмаси 117 фоизни ташкил этди. Янги корхоналарни ишга тушириш ва мавжудларини модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, экспортга йўналтириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлди. Натижада 637,9 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Ҳисобот даврида воҳада 753 та кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, енгил саноат, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган лойиҳалар рўёбга чиқарилди. Ҳозирги пайтда вилоятда 10887 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти бўлиб, уларда воҳаликларнинг 79,6 фоизи меҳнат қилмоқда. Эътиборлиси, бу соҳада ярим йиллик давомида 18894 та иш ўрни ташкил этилди.
Иштирокчилар зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни молиявий соғломлаштириш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва бошқа қатор долзарб масалаларни ҳам батафсил муҳокама қилишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ў. Ибрагимов иштирок этди.

 


А. МУҲАММАДИЕВ,
Ҳ. АҲМЕДОВ,
Н. ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбирлари.

 

 

 

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Четверг, 31 Июль 2014 14:02

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёт йиллари даврида эришган муваффақиятлари юзасидан хорижий мамлакатлар эксперт доиралари вакиллари билдираётган фикр-мулоҳазалар ва баҳолар ҳам юртимиз танлаган давлатчилик қуриш, иқтисодий ҳамда демократик тараққиёт йўли нақадар тўғри эканлиги жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинаётганлигининг яққол тасдиғидир.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 31 Июль 2014 14:00

«Зумрадойлар давраси»

қизларда одоб-ахлоқ кўникмаларини шакллантиришда илк қадам бўлмоқда

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан марказий ҳамда ҳудудий газеталар вакиллари иштирокида ўқув курслари ташкил этилди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Четверг, 31 Июль 2014 13:58

Инновацион лойиҳалар самараси

Пойтахт вилоятидаги “Максам-Чирчиқ” очиқ акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимё саноатининг етакчи ва илғор корхоналаридан бири ҳисобланади. Айни вақтда бу ерда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича йирик лойиҳалар амалиётга жорий этилмоқда.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Яқинда Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ илк давлат ташрифи билан мамлакатимизга келганида, у билан учрашиш, суҳбатлашиш имконига эга бўлдим. Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда яшаётган корейс миллатига мансуб фуқаролар ҳаёти, уларга яратилган шароитлар билан қизиқди. Мен, ҳеч иккиланмай, бахтли яшаш учун нимаики зарур бўлса, юртимизда уларнинг барчаси мавжуд, дея қатор мисоллар билан буни изоҳлаб бердим.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Пойтахтимизда маданий меросни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрнига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) томонидан Маданият ва спорт ишлари, Адлия вазирликлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда маданий меросни сақлаш, бу борада қабул қилинган қонунлар, муҳим давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, маданий меросдан фойдаланиш, бунда ННТ фаоллигини оширишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган