XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Среда, 30 Июль 2014
Среда, 30 Июль 2014 12:14

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, хотиржамлик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаб, эзгу ва самимий истаклар билдирилган.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

Навоий машинасозлик заводи муҳандислари замонавий токарлик дастгоҳи яратишди. “ЧПУ 16М30Ф3N” деб номланадиган мазкур ускуна ёрдамида энг мураккаб саналган турли эҳтиёт қисмларни ҳам тайёрлаш имконияти мавжуд.
Эътиборлиси, маҳсулот ишлаб чиқариш компьютер хотирасига киритилган дастур асосида амалга оширилади. Бунда турли металл жисмларни қайта ишлаш ва сифатини назорат қилиш ишчи-мутахассислар иштирокисиз бажарилади.
Айни пайтда заводда тайёрланган ушбу маҳсулотга хориждан ҳам буюртмалар келиб тушмоқда.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ҳар қандай давлатнинг жаҳонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллашида унинг маданий, тарихий, илмий, айниқса, иқтисодий салоҳияти муҳим ўрин тутади.
Шу маънода, Ўзбекистон имкониятлари ниҳоятда юқори мамлакат бўлиб, кейинги йилларда иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги ўсиш суръатлари кўрсаткичлари билан нуфузли давлатлар қаторидан мустаҳкам жой эгаллаб келмоқда. Бу, ўз навбатида, халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаётгани қувонарлидир.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги муносабатлар тарихи бир неча асрларга бориб тақалади. Буюк Ипак йўли алоқалари, Шарқ маданияти ва адабиёти, Бобур ва бобурийлар мероси халқларимизни узвий боғлаб туради.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Среда, 30 Июль 2014 11:54

Истиқлол бахш этган саодат

Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, Гулистон шаҳридаги 1-академик лицей битирувчиси Дилбархон Холжигитова олий ўқув юртига тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга. Шунга қарамай, у ҳозир бир неча фанлар бўйича қўшимча дарсларга қатнамоқда. Бунинг сабабини сўраганларга эса жавоби тайин: “Олий ўқув юртида ҳам аъло ўқиб, юксак эътирофга муносиб талаба бўлишим керак”. Истеъдодли қиз, айниқса, инглиз тилини мукаммал ўрганишга астойдил киришган.
— Таэквондо бўйича Эстонияда ўтказилган жаҳон биринчилигидан кейин шу қарорга келдим, — дейди у. — Ўшанда анча ёш эдим. Иштирокчилардан бири менга инглиз тилида мурожаат қилиб қолди. Унга инглиз тилида жавоб қайтардим. Шунда суҳбатимизни эшитиб турган қўшни мамлакатлар вакиллари “Инглиз тилида яхши гапирар экансан, пуллик курсга қатнайсанми?” деб сўрашди. “Йўғ-е, аввал мактабда, кейин лицейда ўрганганман” дедим. Гапимдан қониқиш ҳосил қилишмади, шекилли, “Унда бой оиладандирсан-да”, дея яна саволга тутишди.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Гулистон туманилик Исматилла Тўхтамишев Тошкентнинг бош майдонида кўп бора суратга тушган. Тасвирлар муҳрланган давр оралиғи 30-40 йилни ташкил этса-да, набиралари боболарини ҳеч қийналмай таниб олишади. Аммо бир куни альбомларни кўриб ўтирган каратэчи набираси Сардор “Бу расмларга қаерда тушгансиз?” деб сўраб қолди. “Ҳозирги “Мустақиллик майдони”нинг ўрни аввал шундай бўлган, болам, — тушунтирди Исматилла ака. —  Ўша пайтларда бу ер кўриб турганингдек, файзсиз, кўримсиз яйдоқ бир жой эди. Ҳаммаёқ темир-бетон билан қопланганди. Яшнаб турган гулзорлар, манзарали дарахтлар қаёқда, дейсан”. Лекин бу жавобидан ўзининг ҳам кўнгли тўлмади чоғи, “Кўп эшитгандан, бир кўрган маъқул, қани, ҳозирликларингни кўринглар, эртага тонгда, Тошкентга жўнаймиз, “Мустақиллик майдони”да сайр қиламиз. Ўша ерда бу майдоннинг тарихи ва бугунги куни ҳақида сизларга сўзлаб бераман”, деб набираларини сафарга чорлади.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Среда, 30 Июль 2014 11:35

Оқибат, мурувват, саховат

Халқимизга хос ушбу хислатлар Рамазон ҳайити муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида янада яққолроқ намоён бўлди.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Среда, 30 Июль 2014 11:27

Натижалар таҳлил қилинди

Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда адлия органлари ва муассасалари томонидан 2014 йилнинг биринчи ярмида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш борасида амалга оширилган ишлар, Фарғона ва Наманган вилоятлари адлия бошқармалари фаолиятини ўрганиш натижалари ҳамда галдаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Ўзбекистон Республикаси Олий судида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида бола ҳуқуқларини таъминлашга оид миллий қонунчиликка халқаро стандартларни жорий этиш борасида Ўзбекистон тажрибаси масаласига бағишланган халқаро амалий семинар ўтказилди. Унда Олий суд ва вилоятлар судлари судьялари, тегишли вазирликлар ва идоралар ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

миллий армиямизнинг таянчи ва суянчидир

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган