XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 24 Июль 2014
Четверг, 24 Июль 2014 11:40

Таҳлил ва танқид руҳида

Тошкент вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 17 январдаги мажлисида Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси атрофлича таҳлил қилинди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Юртимизда бўлган хорижлик сайёҳлар халқимиз ҳақида ана шундай фикр билдиришмоқда.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ
Четверг, 24 Июль 2014 11:38

Хазиналар кўз очмоқда

Шу кунларда халқимиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз — Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрмоқда. Ютуқлар сарҳисоб қилиниб, истиқболли режалар тузилаётир. Босиб ўтилган шонли йўлга назар ташлаш асносида эса ўтган даврда изчил амалга оширилган ислоҳотларда инсон, унинг тақдири ва манфаатларига устуворлик берилганига яна бир карра ишонч ҳосил қиласан киши.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Четверг, 24 Июль 2014 11:36

Ёш авлод манфаати йўлида

иш олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари тобора фаоллашмоқда

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 24 Июль 2014 11:21

Вазифалар белгилаб олинди

Сирдарё вилоятида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Четверг, 24 Июль 2014 11:21

Зарар билан якунлади

Швейцариянинг “Credit Suisse” банки жорий йилнинг иккинчи чорагини 519 миллион евро миқдоридаги зарар билан якунлади. Бу 2008 йилдан бери мазкур молия муассасаси фаолиятида кузатилган энг катта йўқотиш ҳисобланади.
“Евроньюс” телеканали хабарига қараганда, “Credit Suisse” ушбу даврда АҚШ ҳукуматига 1,9 миллиард евро миқдорида жарима тўлагани боис ана шундай мураккаб вазиятга тушиб қолган. Аслида банк ўтган олти ойда йирик сармоядорларга хизмат кўрсатиш орқали даромадини тўрт фоиз оширганди.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 24 Июль 2014 11:20

Ишлари юришмаяпти

Франциянинг “Publicis” реклама холдинги маъмурияти жорий йилда фойда кўришга умид йўқлигини маълум қилди.
Мана, йилнинг ярми ортда қолибдики, компания фаолиятида ижобий натижалар кўзга ташланмаяпти. Масалан, иккинчи чорак якунида олиниши кутилган 1,9 миллиард евро миқдоридаги даромад ўрнига 1,76 миллиард евро бой берилган.
Экспертларнинг фикрича, “Publicis”нинг ишлари юришмаётганига унинг “Omnicom” (АҚШ) реклама компанияси билан бирлашиш битимини бекор қилгани асосий сабаб бўлмоқда.
Маъмурият юзага келган мураккаб вазиятни бартараф этиш учун сентябрь ойида ўз бизнес-режасини қайта кўриб чиқишни режалаштирган.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 24 Июль 2014 11:20

Поездлар тўқнашуви

Жанубий Кореяда иккита йўловчи поездининг тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди, 70 нафар йўловчи тан жароҳати олди.
Бу ҳақда “Рейтер” ахборот агентлиги хабар тарқатди. Ҳозирча фалокатнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум. Бу Жанубий Кореяда шу йилнинг ўзида юз берган иккинчи темир йўл ҳодисасидир. Олдинроқ Сеул метросида поездлар тўқнашуви рўй берган эди.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Четверг, 24 Июль 2014 11:19

Ови бароридан келди

Шотландиялик ҳаваскор балиқчи Даниэль Беннетт Скай ороли соҳилида вазни қарийб юз килограммга тенг скат балиғини ушлаб олди.
У овга ёлғиз чиққанди. Шунга қарамай, улкан балиққа ён бермади. Қарийб икки соат давом этган олишувдан сўнг ўлжасини таслим этди.
Буюк Британиянинг “Record Fish” балиқчилар жамияти томонидан маълум қилинишича, Даниэль тутган скатнинг узунлиги икки метрдан кўпроқ. Оғирлиги 95 килограмм тош босади. Демак, бу Скай ороли соҳилларида ушланган шу турдаги энг йирик балиқ ҳисобланади. Бунгача 1994 йилда балиқчилар мазкур ҳудуддан 72 килограммга тенг бўлган скат тутишганди.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган