XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 18 Июль 2014

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 17 июль куни Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг Илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича кичик қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Пятница, 18 Июль 2014 11:57

Истеъдодли, заковатли ва фаол

ёш мутахассислар Ватанимиз равнақининг таянчи ва суянчидир

Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ

17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Кеча мамлакатимиз бўйлаб ажойиб хушхабар тарқалди. Миришкор деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати, азму шижоати билан юртимиз қишлоқ хўжалиги тарихида илк бор 8 миллион 50 минг тонналик юксак ғалла хирмони бунёд этилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

“Жондор қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамиятида модернизациялаш тадбирлари амалга оширилгач, корхонанинг маҳсулот тайёрлаш қуввати ортди.
Жондор туманидаги мазкур корхона энергия тежайдиган замонавий линия хариди учун 200 миллион сўм сарфлади. Банкдан ажратилган 70 миллион сўмлик кредит ҳам ишбилармонларга қўл келди. Натижада пишиқ ғишт ишлаб чиқариш ҳажми ортди, сифати яхшиланди. Қўшимчасига 20 та иш ўрни яратилди.
Умуман, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида вилоятдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган салкам ўттизта тадбиркорлик субъекти янги бизнес лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш орқали ўз фаолиятини кенгайтирди. Бу қурилиш бозорида соғлом рақобат муҳитини янада кучайтиришда муҳим омил бўлмоқда.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Шаҳрихон туманидаги “Аср шодлиги” хусусий корхонаси ўзининг сифатли мебель маҳсулотлари билан маҳаллий бозорда ном қозонган. Бундан ўн бир йил олдин иш бошлаган мазкур кичик бизнес субъектида ҳозир ўнлаб турдаги стол, стул ва ошхона жиҳозлари тайёрланмоқда.
Яқинда корхонага фаолиятини кенгайтириши учун туман ҳокимлиги томонидан “Гулистон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ер ажратилди. Натижада бу ерда банкнинг 170 минг АҚШ долларилик молиявий кўмагига таяниб, водий вилоятларида илк бор кир ювиш кукуни ишлаб чиқариш лойиҳаси рўёбига киришилди.
500 минг долларлик сармоя эвазига иш бошлаган мазкур корхонада  кунига 10 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Яна бир муҳим жиҳати, бундай гигиеник воситани тайёрлаш учун зарур бўладиган олти турдаги хом ашёнинг асосий қисми маҳаллийлаштирилди.


Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 18 Июль 2014 11:35

Пистанинг серҳосил навлари

Узун туманилик Ўрол Кокилов ўтган йиллар давомида Боботоғ этакларини ўзлаштириб, 10 гектар майдонда пистазор яратганди.
Ўтган йили илк ҳосилни йиғиштириб олди. Кўп йиллар давомида ёшларга биология фанидан чуқур билим берган Ўрол муаллим бугун нафақада бўлса-да, доимгидек ўқиб-ўрганиш ва изланишни канда қилгани йўқ. У айни пайтда хандон пистанинг серҳосил ва харидоргир навларини аниқлаб, улардан интенсив кўчат етиштириш устида иш олиб бормоқда.
— Фермер ва томорқа хўжаликларидан салкам 100 мингта писта ниҳоли етказиб беришга буюртма олганмиз, — дейди Ўрол боғбон. — Ҳозир пистанинг энг серҳосил навлари мевасини танлаш устида изланишлар олиб бораяпмиз. Дармондориларга бой писта кўп йиллик дарахт. Бироқ озгина эътиборсизлик ҳам бир неча йиллик меҳнатни ҳавога совуриши мумкин. Шу боис унинг ҳосилдор навларидан кўчат етиштириб беришни кафолатлашимиз лозим.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 18 Июль 2014 11:32

Савдодан — ишлаб чиқаришга

Гулистон шаҳридаги “Сафаров Абдували Абдуғани” хусусий корхонасида тайёрланаётган томёпқичлар турдошларидан  мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Шу  боис у  қисқа вақтда қурилиш бозорида ўз ўрнини топди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Яқинда Бельгияда нашр этиладиган оммабоп “New Europe” ҳафтаномасининг навбатдаги сонида “Ўзбекистон  ихтисослаштирилган лизинг компаниясини ишга туширмоқда” сарлавҳали мақола босилиб чиқди.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган