XS.UZ
Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон — Хитой: сиёсий мулоқотлар янада фаоллашмоқда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — устувор мақсад Осойишталик ва барқарорликни таъминлашда самарали ёндашув Эзгу ислоҳотларнинг олтин даври Самарқанд шаҳри дунёга машҳур архитекторни ҳайратга солди Судьялар қасамёд қабул қилди Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма Ўзбекистон Президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради Маърифий исломнинг ҳақиқий қадриятларини қатъий илгари суриш йўлида Ван Чэн: Ўзбекистон билан ҳамкорликда янада улкан ютуқларга эришамиз Юқори аниқликдаги ўлчов воситалари Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Профилактика самарадорлигини оширишнинг муҳим омили Фуқароларнинг қонуний талаблари — эътиборда Интернет қаршисидаги бола «Нурли мангулик» Томорқадан келаётган барака Ўзбекистон ва Эрон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи тўғрисида Барча лойиҳа ва дастурлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлашдир Яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида Эл-юрт ардоғидаги шоира Яна бир автомобиль заводи қурилади Нефть-газ ва энергетика: улкан салоҳият, кенг имконият «Замонавий жаҳон архитектураси»
  • 25 Апрель 2017

Моҳир чавандозлар баҳси

Бўстонлиқ туманида от спорти бўйича Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз от спорти федерацияси ҳамда Халқаро от спорти федерацияси ҳамкорлигида “Аллюр” от спорти клубида ташкил этилган баҳсларда Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистондан эллик нафарга яқин спортчилар қатнашди.

Эътироф этиш керакки, мамлакатимизда от спорти, хусусан, унинг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган йўналишларини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бераяпти. Масалан, чавандозларимиз биргина Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси босқичларида ҳозирги кунга қадар йигирма уч маротаба муваффақият қозонишган. 

Мусобақанинг дастлабки кунида ўтказилган яккалик беллашувларида чавандозлар конкур — тўсиқлардан от сакратиш йўналиши бўйича баҳслашди. 1 метру 30 сантиметр бўлган тўсиқлардан хатосиз ошиб ўтган ҳамюртимиз Абдушукур Собиржонов “Ремтекер” лақабли отида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларни ҳам вакилларимиз — ўайрат Назаров (“Куатро Жуниор” лақабли отида) ва Хуршид Олимжонов (“Гиатрис” номли тулпорида) банд этди. 

Баландлиги 1 метру 35 сантиметр бўлган тўсиқлардан от сакратишда ҳам ғолибликни ўзбекистонлик чавандоз қўлга киритди. “Рамиро” лақабли тулпорида маҳоратини намойиш қилган Аъзамжон Толиббоевга тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, қирғизистонлик Комил Собитов ва юртдошимиз Оқил Собиржонов совриндорлар қаторидан жой олди. 

Анъанага мувофиқ, нуфузли турнирнинг иккинчи кунида “Миллатлар кубоги” баҳслари ўтказилди. Унда дастлабки айланишда 1 метру 35 сантиметр, иккинчи босқичда 1 метру 45 сантиметр баландликни забт этган терма жамоамиз муваффақиятга эришди. Ушбу ютуққа Оқил Собиржонов, Нуржон Туёқбоев, Аъзамжон Толиббоев, ўайрат Назаров муносиб ҳисса қўшди. Иккинчи ўрин Қирғизистон, учинчи ўрин Қозоғистон терма жамоаларига насиб қилди.

Гран-при мусобақаларида ҳам спортчиларимиз муносиб иштирок этишди. Баландлиги 1 метру 40 сантиметрдан 1 метру 60 сантиметргача бўлган тўсиқлардан от сакратиб ўтишда Нуржон Туёқбоев бош совринни қўлга киритди.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган