XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 20 Апрель 2017

Гўзаллик ва нафосат уйғунлиги

Пойтахтимизда ёш бадиий гимнастикачиларнинг анъанавий “Happy Caravan” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ҳар баҳорда юртимизда бадиий гимнастика бўйича нуфузли халқаро турнирларни ўтказиш яхши анъанага айланганини ушбу нафис, жозибали спорт турининг гўзаллик ва нафосат фаслига уйғунлиги билан боғлаш мумкин. Кўкламни қанчалик интиқ бўлиб кутсак, бадиий гимнастикага ошуфта кўнгиллар ҳам ана шу баҳсларни доимо ўзгача ҳаяжон ила қарши олишади. Кеча пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби саройида якунига етган анъанавий “Happy Caravan” халқаро турниридаги ўзига хос байрамона муҳит мисолида бу жиҳат яна бир карра ёрқин ифодасини топди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Халқаро гимнастика федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган икки кунлик мусобақада Ўзбекистон, -Россия, Қозоғистон, Латвия, Эстония, Исроил, Норвегия, Беларусь каби давлатлардан 60 нафардан зиёд гимнастикачилар ғолиблик учун беллашди.

Халқаро турнирнинг ёпилиш маросимида таъкидланганидек, юртимизда спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда шаҳару қишлоқларимизда замонавий спорт иншоотлари қурилиб, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар олиб борилаяпти. Ўз навбатида, замонавий спорт инфратузилмасининг мавжудлиги йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиш имконини бермоқда. Хусусан, бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи, Осиё чемпионати, “Happy Caravan” халқаро турнирлари юксак савияда ўтказиб -келинаяпти. 

Мамлакатимизнинг барча вилоятида гимнастика билан шуғулланиш учун халқаро талабларга жавоб берадиган марказлар ташкил этилгани туфайли янгидан-янги иқтидорлар кашф қилинаётир. Улар турли беллашувларда маҳоратларини ошириб, терма жамоаларимиз эришаётган ютуқларга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 18 ноябрдаги “Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари гимнастиканинг барча турини кенг оммалаштиришда дастуриламал вазифасини ўтаяпти.

“Happy Caravan” халқаро турнирида иштирокчилар гуруҳ ва яккалик баҳсларида қатнашди. Мусобақанинг яккалик чиқишларида Ўзбекистон шарафини Дилдора Раҳматова, Нуринисо Усмонова, Тахмина Икромова, Хуршида Абдурауфова, Севинч Турдиева, Наргиза Жуманиёзова, Диёра Бурҳонхўжаева, Лола Зокирова, Фарзона Усмонова каби қизларимиз ҳимоя қилган бўлса, гуруҳ беллашувларида Шаҳризода Арзиматова, Екатерина Фетисова, Шаҳризода Қаюмова, Динора -Иззатуллаева, Сунажон Сотимбоева, Анастасия Тихоновадан иборат жамоамиз қатнашди.

— Мусобақага пухта тайёргарлик кўрилибди. Бунинг учун ташкилотчилардан миннатдормиз, — дейди латвиялик спортчи Эрика Богданова. — “Happy Caravan” халқаро турнири йирик мусобақалар учун маҳорат мактаби вазифасини ўтаб беради. Дастуримни тақдим этганимда, томошабинлар олқишлар билан қарши олишди. Бундан жуда қувондим. Юртингизда бадиий гимнастика билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароитлар бизда алоҳида ҳавас уйғотди. Баҳсларга мезбонлик қилган Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактаби, унинг ажойиб спорт саройи мисолида бунга гувоҳ бўлдик. Қисқача айтганда, бу ердан барчамиз олам-олам таассуротлар билан қайтаяпмиз.

Шу ўринда натижалар хусусида қисқача маълумот бериб ўтсак. Мусобақанинг жамоавий кўп кураш бўйича беллашувида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёра Бурҳонхўжаева ҳалқада 15,05 балл, Тахмина Икромова тўпда 15,15 балл, булавада 14,35 балл, Севинч Турдиева тасмада 14,15 балл тўплади. Шу тариқа 58,7 баллга эга бўлган терма жамоамиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

“Happy Caravan” халқаро турнири ниҳоясига етди. Аммо спорт байрами давом этади. Гап шундаки, 21 — 23 апрель кунлари Тошкент бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади. 

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган сурат.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган