Олий лига баҳсларига старт берилди
  • 07 Март 2017

Олий лига баҳсларига старт берилди

Орзиқиб кутганимиз баҳор фаслининг кириб келиши билан юртимизда футбол мавсуми ҳам бошланади. Жумладан, ўтган ҳафтада Ўзбекистон XXVI миллий чемпионати олий лигасига старт берилиб, биринчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Локомотив” жамоаси сафарда “Машъал” клуби билан куч синашди. Қизиқарли кечган беллашувда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди. “Металлург” жамоаси  ўз майдонида “Динамо”га имкониятни бой берди — 0:2. Тошкентда “Қизилқум” футболчиларига қарши тўп сурган “Пахтакор” вакиллари эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

“Бунёдкор” — “Сўғдиёна” 1:0, “Бухоро” — “Олмалиқ” 1:0, “Шўртан” — “Нефтчи” 1:0, “Навбаҳор” — “Обод” 2:1, “Қўқон-1912” — “Насаф” 1:2.

Келинг, шу ўринда биринчи турга оид айрим қизиқарли маълумотларга ҳам эътиборингизни қаратсак. Мазкур турда ўйинларни бевосита стадиондан туриб 49 минг 918 нафар юртдошимиз кузатди. Энг кўп томошабин Наманганда кечган “Навбаҳор” ва “Обод” учрашувига ташриф буюрди — 12 минг 311 киши. Аксинча, энг кам мухлис “Бунёдкор” — “Сўғдиёна” баҳсида қайд этилди — атиги 509 нафар. “Олий лига — 2017”нинг илк голини “Металлург”дан Даврон Каримқулов ўз дарвозасига киритди. -Турнинг сўнгги голи Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”) ҳисобига ёзилди. “Насаф” вакили Баҳром Абдураҳимов “Қўқон-1912” билан бўлиб ўтган баҳснинг 6-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, энг тезкор гол муаллифига айланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn