Истеъдод ва натижа
  • 07 Март 2017

Истеъдод ва натижа

Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Одил Каримов бош совринни қўлга киритди.

Истеъдодли теннисчимиз россиялик Акшин Мехтиев билан бирга финалгача бўлган беллашувларда мезбонлар вакили Шоҳруҳ ўайратов ва Бекзод Усипбеков, Амир Аитқози ҳамда Дмитрий Безбородов, россиялик Алибек Качмазов ва Клим Козиревни мағлуб этди.

Ҳал қилувчи учрашувда уларга биринчи рақамда сараланган тандем — қозоғистонлик Тимур Мауленов ва Диас Мейирбек рўбарў келди. Ўйин 7:5, 7:5 ҳисобида Одил ҳамда Акшин фойдасига ҳал бўлди.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn