XS.UZ
Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари Фаровон ҳаёт завқи
  • 28 Февраль 2017

Совриндорлар сафидан жой олди

Россияда бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда умидли спортчимиз Иброҳим Норматов совриндорлар сафидан жой олди.

У вазни 91 килограммдан оғир бўлган боксчилар ўртасида бронза медаль билан тақдирланди. 

Таэквондочиларимиз муваффақияти

Бирлашган Араб Амирликларида таэквондо (WTF) бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 5 та кумуш ва 8 та бронза медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақа дастуридан ўрин олган кадетлар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртларимиз Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев ва Даниил Ким ғолибликка эришди. Яна бир вакилимиз Жавоҳир Холмуродов эса иккинчи поғонани банд этди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Зуҳра Очилова кумуш, Ислом Йўлдошeв, Динора Мухторова ва Феруза Содиқова бронза медаллари билан тақдирланди.

Катталар ўртасида Никита Рафалович, Шуҳрат Салаев, Нигора Турсунқулова иккинчи, Валентин Хегай, Максим Рафалович, Темур Ўролов, Мафтуна Эргашeва ҳамда Свeтлана Осипова учинчи ўринни эгаллади.

 

Икки йўналишда ғолиб

Теннис бўйича Қозоғистонда ташкил этилган халқаро турнирда ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова икки йўналиш — яккалик ва жуфтлик баҳсларида бош совринга сазовор бўлди.

Истеъдодли теннисчимиз яккаликлар мусобақаси финалида мезбон спортчи Дарья -Детковскаяни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жуфтликлар ўртасида кечган ҳал қилувчи учрашувда эса Ясмина қозоғистонлик Дарья  Детковская билан биргаликда Ирина Бабкова ҳамда Мая Горбунова (Россия) тандемидан 6:3, 6:4 ҳисобида устун келди.

 

 

Фазлиддин АБИЛОВ 

тайёрлади.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган