XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 22 Февраль 2017

Маданият ва спорт ривожи истиқболлари

Мамлакатни жаҳонда танитадиган, унинг нуфузини оширадиган муҳим омиллардан бири — маданият ва спортни ривожлантиришга қаратилган эътибор ҳисобланади. Халқимизнинг бебаҳо маданий мероси, қадриятлари, урф-одатлари, анъаналарининг ўзига хослиги дунё миқёсида юксак эътироф этилаётгани, спортда улкан ютуқлар қўлга киритилаётгани юртимизда бу борада кенг кўламли саъй-ҳаракатлар тизимли равишда амалга оширилаётгани натижасидир.

Дарҳақиқат, бугун миллий маданият ва санъатимизни янги босқичга кўтариш, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, улар қалбида қадриятларимизга ҳурмат, ифтихор туйғуларини шакллантириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирлар юқори самара бермоқда. Албатта, бунда яратилган қонунчилик базаси ва унинг изчил такомиллаштириб борилаётгани муҳим аҳамият касб этаётир. Чунончи, 2015 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг яхлитлигини таъминлаш ва тизимлаштиришда катта ўрин тутаяпти. Зеро, унда спорт соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш масалаларини қонуний тартибга солиш, миллий спорт турлари ҳамда халқ ўйинларини ривожлантириш, аҳолини жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб қилиш, шунингдек, жисмоний тарбия ҳамда спортни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, давлат органларининг соҳадаги  ваколатларига оид янги моддалар киритилдики, айни чоғда унинг ижроси изчил бажарилмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳаларда олиб борилаётган бу каби ишларни янада жадаллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. 

Шиддат билан ривожланиб бораётган давр шуни кўрсатмоқдаки, бир вазирликда иккита кўп тармоқли соҳанинг бирлаштирилиши фуқароларни жисмоний тарбия билан кенг қамраб олиш, истеъдодли ёшларни аниқлаш тизимини такомиллаштириш, жойларда миллий қадриятларимизни оммалаштиришдан кўзланган натижани бермаяпти. Шу боис давлатимиз раҳбарининг ушбу Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилиши айни муддао бўлди. Фармонда мазкур янги тузилмаларнинг тегишли соҳаларда давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича вазифа ва фаолият йўналишлари аниқ белгилаб берилди. Хусусан, маданий ҳамда маънавий меросимизни асраб-авайлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқароларнинг эстетик ва маданий эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш, маданият муассасаларининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш каби устувор вазифалар Маданият вазирлиги зиммасига юклатилган бўлса, аҳоли, айниқса, болалар ва қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини оммалаштириш, иқтидорли ҳамда истеъдодли ёшларни аниқлаш, соҳада фаолият олиб бораётган мураббийлар малакасини ошириш, замонавий технологиялар ва халқаро -тажрибалардан фойдаланган ҳолда спортчиларни тарбиялаш ишларини тизимли олиб бориш Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг вазифалари этиб белгиланди.

Албатта, бу маданият ҳамда спорт соҳасида юзага келган салбий ҳолатларни бартараф қилиш баробарида, мамлакатимизнинг мазкур соҳаларда дунё миқёсида нуфузи янада юксалишини таъминлайди. 

Президентимизнинг бу Фармони ижросини таъминлашда Қонунчилик палатаси тегишли қўмитаси аъзолари, умуман, барча депутатлардан катта масъулият талаб этилади. Жумладан, мазкур соҳаларда  ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, мавжуд қонунларни парламент назорати шаклларидан фойдаланган ҳолда назорат-таҳлил тартибида ўрганиб, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқдир.  

Умуман, ҳаётий ҳамда эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган мазкур ҳужжат асрий анъаналаримиз, маданий ёдгорликларимизни асраш, уларни оммага кенг танитиш, спорт соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш, профессионал спортни янада ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, пировардида халқимизнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан етуклигини таъминлашга хизмат қилади. 

Қувондиқ ЖУМАНИЁЗОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+