XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 01 Январь 2017

Мақсадимиз янада улкан ғалабаларни қўлга киритишдир

Юртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрган айни кунларда ортга назар ташлаб, босиб ўтган йўлимизни беихтиёр кўз ўнгимизда ўтказар эканмиз, кўплаб соҳалар қатори спортимиз учун ҳам 2016 йил жуда сермаҳсул кечганидан қалбимиз ифтихорга тўлади. Бизнинг энг катта орзуимиз Бразилиядаги XXXI ёзги Олимпия ҳамда XV Паралимпия ўйинларида юксак ғалабаларни қўлга киритиб, Ўзбекистон фарзандлари маҳорат ва салоҳият бобида ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир карра дунёга намоён этиш эди. Ана шу мақсадимизга эришганимиздан беҳад ғурурланамиз.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига тайёргарлик кўришимиз, хусусан, ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, тажриба орттириш, Олимпиадага йўлланма берувчи беллашувларда иштирок этишимиз учун давлатимиз томонидан жуда катта шарт-шароитлар яратиб берилди. Бу ҳар қандай спортчини руҳлантиради, унга катта куч бағишлайди. Чунки хорижлик тенгқурларимиздан кўп эшитганмизки, дунёнинг ҳамма жойида ҳам бундай эътибор ва ғамхўрлик мавжуд эмас.
Бразилияга йўл олар чоғимизда барчамиз Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига муносиб туҳфалар билан қайтишни ният қилдик. Чин дилдан билдирилган эзгу истак эса, албатта, ижобатини топаркан. Олимпиада ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медални қўлга киритиб, икки юздан ортиқ мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этдик. Спорт делегациямиз Осиё давлатлари орасида тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида эса биринчи ўринни эгаллади. Ушбу улкан ғалабага Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин ўойибназаров, Руслан Нурудинов, Шаҳрам ўиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев, Рустам Тўлаганов, -Муроджон Аҳмадалиев, Элмурод Тасмуродов, Ихтиёр Наврўзов, Магомед Ибрагимов билан бирга ўз ҳиссамни қўшганимдан беҳад хурсандман.
Биргина бокс бўйича Куба, Франция, Қозоғистон, Россия, Буюк Британия, АҚШ каби давлатлар вакилларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаганимиз спортимиз тарихидаги ёрқин воқеа бўлди. Олимпиаданинг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер кубоги билан тақдирланганим эса ўзбек бокс мактабига берилган баҳодир.
Шунингдек, иқтидорли оғир атлетикачимиз Руслан Нурудиновнинг нуфузли мусобақада олтин медалга сазовор бўлиш билан бирга, Олимпиада рекордини янгилаганини ҳам ғурурланиб тилга оламиз.
Умуман, Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпия ўйинларида бошқа спорт турлари бўйича қатнашган дўстларимиз ҳам бор маҳоратларини ишга солиб, мухлису мутахассислар эътирофини қозонишди. Насиб қилса, навбатдаги Олимпиада ўйинларида медалларимиз салмоғи янада ортади.
Бразилиядан қайтганимизда халқимиз бизни шундай катта тантана билан кутиб олдики, ўша ҳаяжонли онларни тасвирлаб бериш қийин. Усти очиқ автобусда шаҳар бўйлаб юрганимиз, кўчаларда бизни минглаб юртдошларимиз олқишлагани... Давлатимизнинг моддий рағбати, бизга “Malibu” автомобили берилгани, Биринчи Президентимиз Фармонига мувофиқ, истиқлолимиз тўйи арафасида кўплаб юртдошларимиз қатори “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланганим — бу бир умрга унутилмайдиган ёқимли лаҳзалардир. Болалигимда мен таниқли боксчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаевга чин дилдан ҳавас қилиб, шу спортни танлаган эдим. Бугун менга, бошқа атлетларимизга ҳаваси келиб, спорт оламига илк қадамини қўйган жажжи укаларимиз тўғрисида эшитаяпмиз. Албатта, бундан чексиз қувонамиз. Спортнинг эзгуликка ундайдиган, юксак чўққилар сари чорлайдиган таъсир кучи шунда-да.
Паралимпиячиларимиз ҳам дунёни лол қолдиришди. Қаранг, 8 олтин, 6 кумуш, 17 бронза — жами 31 медаль жамғаришди. Баҳсларда улар томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12 та Осиё рекорди янгиланди. Бу ҳам давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, кўрилган пухта тайёргарлик ҳосиласидир.
Якунига етган спорт мавсуми ғалабаларга шу қадар бой бўлдики, улардан барчамиз ҳақли равишда фахр ҳиссини туямиз. Ҳамюртимиз Оксана Чусовитинанинг Олимпия ўйинларида кетма-кет етти бор иштирок этган жаҳондаги ягона гимнастикачи аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилгани, қизлар ўртасида ташкил қилинган Марказий Осиё футбол ассоциацияси кубоги мусобақасида вакилларимиз ғолибликка эришгани, минифутбол бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз кумуш медаль билан тақдирланиб, Колумбияда ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашгани, дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллагани, шахмат, бокс, кураш, теннис, оғир атлетика, қўйингки, бошқа яна кўплаб спорт турларидаги муваффақиятларимиз тўғрисида узоқ гапириш мумкин. Қисқаси, дунё бизни яна бир карра тан олди.  
Конституциямиз қабул қилинган кун арафасида давлатимизнинг юксак мукофотларини тантанали топширишга бағишлаб, “Ўзбекистон” анжуманлар саройида ўтказилган маросимда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳар биримиз ҳақимизда алоҳида-алоҳида тўхталиб, илиқ ва самимий фикрларни билдирганларидан бошимиз осмонга етди. Айниқса, Олимпия ўйинлари вақтидаги ҳаяжонли дамларни эсга олиб, биз, спортчиларни яна бир карра қутлаб, “Ҳаммамизнинг тилагимиз, истагимиз битта: сизлар мана шундай юксак ғалабаларни қўлга киритишдан ҳеч қачон чарчаманг. Биз сизларга давлатимизнинг мана шундай мукофотларини топширишдан чарчамайлик”, деган сўзлари беқиёс меҳрнинг ёрқин ифодаси бўлди. Албатта, бу юксак ишончни оқлаймиз.
Йил сўнгида мен учун яна бир унутилмас воқеа рўй берди. Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан ўтказилган сўровнома якунига кўра, “Йилнинг энг яхши боксчиси” сифатида эътироф этилдим. Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва AIBAнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда ана шу совринни қабул қилиб олдим. Мени таништириш чоғида “From Uzbekistan!”, яъни “Ўзбекистондан!” дея баралла эълон қилишганида шу муқаддас замин фарзанди эканимдан яна бир карра ғурурландим.
Буларнинг барчаси зиммамга катта масъулият юклайди. Ютуқларга маҳлиё бўлиб қолмай, янада янги марралар сари астойдил интиламан. Ниятимиз, 2017 йил юртимиз учун, ҳаммамиз учун омадлар олиб келсин!


Ҳасанбой ДЎСМАТОВ,
бокс бўйича
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси,
XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби,
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган